апрел 07, 2023 18:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуо котиби сионистик режимнинг Ливан ва Ғазога қарши тажовузларини кескин қоралади
    Эрон ТИВ матбуо котиби сионистик режимнинг Ливан ва Ғазога қарши тажовузларини кескин қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби босқинчи сионистик режимини Ливан жануби ва Ғазо бўлгасидаги тинч аҳоли пунктларига қилган ҳаво ҳужумларини кескин қоралади.,

Эслатиб ўтамиз, 5-апрель куни сионистик режим жангарилари Масжидулақсо намозхоналари ва зиёратчиларига ҳужум уюштириб, зиёратчиларни масжиддан чиқаришга урнди ва бу ҳужум натижасида бир қанча фаласинилк яраланди.

Сионистик режимнинг бу ҳужумлар ва ваҳшиёна жиноятларига жавобан Фаластин қаршилик кучлари ўтган 72 соат ичида бир неча  Ғазо чегараси атрофида сионистик режим аҳоли пунктларини ракета билан нишонга олди.

Эрон ТИВ матбуот котиби хизматининг хабар қилишича, бу вазирлик матбуот котиби Носир Канъоний ҳам  бугун  Масжиулақсога нисбатан ҳурматсизликлари ва сионистик режимни фаластинлик намозхонларга ҳужумларнинг давоми  бу ҳужумларни  Ливан суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳамда  Фаластин мазлум халқига нисбатан инсон ҳуқуқлари ва Халқаро ҳуқуқ принсипларини паймол этиш эканлигини таъкидлаб, Халқаро ҳамжамият ва масъул халқаро ташкилотларни сионистик режим  тажовузкор ҳаракаталарига қарши самарали ва тўхтатувчи чоралар кўришга чақирди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби, шунингдек  исломий ҳукуматлар мазлум Фаластин халқини қўллаб -қувватлаш, Ал-Ақсо масжидини таҳқирлашнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва  сионистик режимнинг тажовузкор ҳаракатларини тўхтатиш бўйича қатъий ва изчил позицияни эгаллаши зарурлигини таъкидлади.

Кеча ҳам Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий,  Индонезия президенти Жоко Видода билан телефон орқали суҳбатида ва Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Исломий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо билан субатда,  сионистик режимнинг Масжид-ул ақсога уюштирган янги ҳужумини бартараф этиш учун Ислом  Ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилиш ўтказиши зарурлигини таъкидладилар. 

Ёрлиқ