апрел 08, 2023 10:11 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти сионистик режимнинг жиноятларига қарши кураш учун исломий мамлакатларнинг яқинлашувига урғу берди
    Эрон президенти сионистик режимнинг жиноятларига қарши кураш учун исломий мамлакатларнинг яқинлашувига урғу берди

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий сионисти крежимнинг сўнгги жинотяларига қариш кураш учун исломий мамлакатларнинг яқинлашувини кучайтиришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ва Туркия президентлари  Иброҳим Раисий ва Ражаб Тойиб Эрдуған кеча телефон орқали суҳбатида сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжидига қилган ҳужумлари ва бу ҳаракатларга қарши туришга минтақа давлатларининг яқинлашуви зарурлиги юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон президенти ўз сўзларида сионистик режимнинг Фаластин халқи, айниқса Масжид-ул ақсодаги намозхонлар ва зиёратчиларга қарши жиноятлари шунингдек бу шарафли ва муқддас жойни ҳақорат қилишига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилиш ўтказиши ва сионисти крежим шафқатсизлиги билан кураш йўлларини муҳокама қилмоқда деб эълон қилди.

Туркия президенти ҳам бу суҳбатда, Эроннинг Туркияда яқинда содир бўлган зилзиладаги ёрдамини қадрлаб, сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжидига ва мазлум фаластинликларга қаршги ҳужумлари ва  жиноятларини қоралади. Ражаб Тоийб Эрдуған шунингдек Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида бу тажовузларга қарши курашда исломий мамлакатларнинг фикр-мулозаларини яқинлиши ва бирлиги зарурлигини баён этди.

Кеча жума куни Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий туркманистонлик ҳамкасби Сардор Бердимуҳаммедов билан телефон оқрали суҳбатида,  сионистик режимни Масжид-ул-ақсо ҳамда Фаластин ва Ливна халқлариига қарши тажовузлари ва жиноятларига ишора қилиб,  исломий мамлакталарнинг яқинлашуви зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ