Эрон бўйлаб Халқаро Қудс куни нишонланмоқда +видео
Халқаро Қудс кунининг умумий марши ва кўча-намойишлари Эрон бўйлаб эронликлар иштирокида ўтказилмоқда.
Бугун жума- милодий 2023-йил 14-апрел куни ( ҳижрий -шамсий 1402-йил 25-фарвардин) ҳижрий-қамарий 1444-йилнинг 23- Рамазон ойи Халқаро Қудс кунига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ташаббуси билан Муборак Рамазон ойининг сўнги жума куни Халқаро Қудс куни деб номланган.
Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қудс куни сифатида атаган мусулмон халқи Фаластин масаласига мазлум халқларни қўллаб-қуввтлашда зарурат сифатида қарайдилар.
Фаластин мавзуси ислом оламининг энг асосий ва муҳим масаласи бўлиб ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслиги зарур.
Бинобарин Эрон Ислом Республикаси дунёнинг мазлум хақларини қўллаб-қувватлашда етакчи давлат сифатида мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашни асосий масала сифатида давом этади ва бу ҳудудларнинг асл эгалари бўлган фаластинликлар ўз тақдирини ўзлари белгилашишини таъкидламодқа.
Халқаро Қудс кунининг бу йилги марши маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Эроннинг мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқларида бошланди ва дунёнинг саксондан ортиқ мамлакатларида ҳам Қудси шариф армонларининг озодлиги хотираси ва Фаластин халқини қўллаб-қувватллаш мақсадидаги йиғилишлар ва маросимлар ўтказилади.