апрел 14, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс умуммиллий маршининг резолюцияси: бирлик, глобал зўравонликни енгишнинг калитдир
    Халқаро Қудс умуммиллий маршининг резолюцияси: бирлик, глобал зўравонликни енгишнинг калитдир

Явмуллоҳ ёки Халқаро Қудс куни миллий маршининг эронлик иштирокичлари бу кўча -намойишлар сўнгида чиқрган қарорида, бирдамлик ва бирлик глобал зўравонликни енгишнинг калити эканлигини таъкидладилар.

Халқаро Қудс  куни ва Интифазанинг умуммиллий  марши сўнгидаги резолюцияда,  Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг тарихий ташаббуси ҳамда Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийни донолик билан раҳбарлигида, 44 йил ўтиши билан АҚШнинг ёвуз сиёсати ва стратегияси ва Оқ уйнинг минтақавий ва минтақадан ташқари иттифоқчиларининг босиб олинган ҳудудларда сионистлар учун барқарор хавфсизликни яратишдаги ҳаракатлари  мувафаққиятсизликка учради ва босқинчи ва сохта сионисти крежим эса қаршилик жабҳасидаги янги ўзгаришлар қаршисида шиддат билан мутлақ таназзул йўлига тушмоқда деб келтирилган.

Халқаро Қудс куни миллий марши қатнашувчилари Фаластин ва Қуддус озодлигини қўллаб-қувватлаш, ҳамда " Эрон миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва кучайтириш" ни ҳимоя қилиш учун Ислом оламининг бирдамлигининг ифодаси эканлигини эъло нқилиб, ислом оламининг бирлиги ва ҳамжиҳатолиги глобал зўравонлик ва уларнинг фитналарини енгиш килитидир деб қўшимча қилдилар.

Халқаро Қудс кунида чиқарилган қарорда сионистларга қарши қаршиликни кучайириш, ҳамда қаршиликни қўллаб-қувватлаш Фаластин муаммосинининг ягона ечими сифатида эканлиги таъкидланди ва бутун дунёдан фаластинлик қочқинларнинг қайтиши ва бу давлатнинг келажакдаги тақдирини ҳал қилиш учун кенг қамроли ва эркин рефернедум ўтказилиши ҳам қайд этилди.

Эронлик рўзадорлар Халқаро Қудс кунининг ката маршида мусулмонларнинг биринчи қибласида  ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида бир гуруҳ мусулмонларнинг шаҳид бўлиши ва яраланганига сабаб бўлган сионистик режимнинг Масжид-ул-ақсода ибодат қилувчиларга қарши ҳужумларини кескин қоралаб,  сионистик жангариларининг ҳужумлари ва таҳқирланишини бу режимни сиёсий ва иқтисодий хаосдан чиқиш, ички инқирозар ва   янги Интифададан қўрқиш ва умидсизликлари ҳамда Фаластин ёш авлодининг эпик ва жасур иштирокидан қаттиқ ҳаросга тушганининг натижаси деб эълон қилдилар.

Бу резолюцияда халқаро ассамблеялар ва инсон ҳуқуқлари инстутитларининг сионистларнинг ваҳшиёна жиноятларига нисбатан сукут  сақлаши ва бетарафлиги қораланиб, БМТдан  босқинчи режим аъзолигини тўхтатиб зўравон, ирқчи ва болаларни ўлдируви бу режимни бу ташкилот ва бошқа форумлардан чиқариб юборилиши талаб қилинган.

Бугун жума- милодий  2023-йил 14-апрел куни ( ҳижрий -шамсий 1402-йил 25-фарвардин) ҳижрий-қамарий 1444-йилнинг 23- Рамазон ойи Халқаро Қудс кунига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат  Имом Хумайний /р.а/ ташаббуси билан Муборак Рамазон ойининг сўнги жума куни Халқаро Қудс куни деб номланган.

Ёрлиқ