Эрон президенти: мусулмонларнинг бирлиги сионистик режим жиноятларини олдини олишнинг ягона йўлидир
(last modified Sat, 15 Apr 2023 06:03:21 GMT )
апрел 15, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: мусулмонларнинг бирлиги сионистик режим жиноятларини олдини олишнинг ягона йўлидир
    Эрон президенти: мусулмонларнинг бирлиги сионистик режим жиноятларини олдини олишнинг ягона йўлидир

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий қозоғистонлик ҳамкасби Жомарт Токаев билан телефон орқали суҳбатида халқаро ҳамжамиятнинг пассив амал қилиши ва ҳаракатсизлиги қаршисида фақат мусулмон халқларнинг бирлигини ҳал қилувчи мурожаати сионстик режим тажовузининг олдини олиши мумкин деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  кеча Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев билан телефон орқали суҳбатида  уни Рамазон ойи муносабати билан табриклар экан,  ислом оламининг турли масалалари, айниқса сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжиди, Ғазо ва Ливанга қарши тажовузи ва таҳқирланиши исломий давлатларнинг бу тажовузкор ҳаракатларга нисбатан кўпроқ маслаҳатлашувлар ва ҳамкорлик қилишларини тала қилади деб қайд этди.

Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида, Эрн Ислом Республикаси томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда мажлисини ўтказиш ташаббусига тўхталиб, биз халқарор ҳамжамиятнинг сионистик режим жиноятлари ва тажовузларига қарши пассивлигига гувоҳ бўлаётган бир пайтда фақат мусулмонлар бирлиги ва бирдамлиги ҳақидаги ҳал қилувчи мурожаат бу тажовузларнинг ошишини олдини олади деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий шунингдек Қозоғистонни Эроннинг қўшниси ва яқин дўсти сифатида ҳисоблаб Теҳрон давлати Остона давлатини очиқ сувларга тез чиқиши ва хавфсиз транзитни учун эн яхши вариант эканлигини таъкидлаб, Эроннинг техник ва муҳандислик хизматлари хусусан тоғ-кон саноати соҳасидаги юксак имкониятларини ҳам транспорт соҳасида бўлгани каби икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам ҳисобга олиши мумкин деб маълум қилди.

Телефон орқали  суҳбатида Қозоғистон Республикаси президенти Қосим  Жомарт Токаев ҳам мусулмон давлатлари ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро маслаҳатлашувларни кенгайтириш орқали ислом оламидаги муаммоларни ҳал қилиши керак деб қўшимча қилди.

Токаев бу суҳбатда, Эрон ва Қозоғистоннинг бир -бирлари учун яқин қўшни ва ишончли ҳамкор эканлигини таърифлаб, икки мамлакат алоқалари даражасини ошириш учун жуда яхши имкоинятларга эга ва биз биринчи келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш учун бор кучимизни ишга солишимиз зарур деб таъкидлади.

Ёрлиқ