Ислом Инқилоби раҳбари Рамазон ҳайити намози хутбаларида: мустаҳкамланган миллий ирода муаммоларга ечимдир
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Муборак Рамазон ҳайити намози хутбаларида, мустаҳкамланган миллий иродани муаммоларга ечим деб баҳоладилар.
Эслатиб ўтамиз бугун шанба Ислом Инқилоби олий раҳнамоси имомолигида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ масжидида Фитр ҳайити -Рамазон ҳайити намози ўқилди.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси маълумотлар сайтининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби раҳбари Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий Фитр ҳайити намозининг биринчи хутбаларида, ислом уммати ва Эроннинг рашид ва азиз халқини муборак Рамазон ҳайити билан табриклаб, Қадр кечаларидан кейин эронликларнинг Халқаро Қудс куни маршларида қизғин қатнашганини олқишлаб, ўша улуғвор ва кенг қамроли йиғинлар чинакам неъмат ва мувафаққиятдир ва бу эса илоҳий эди деб изоҳладилар.
Ул Ҳазрат Рамазон ойни тоат ва тақво ой билан бир қаторда жиҳод ва кураш ойи сифатида атаб, Қудс куни ҳам Эрон миллатининг кураш кунидир. Алоҳга шукроналарки, бу йил бошқа халқларнинг жуда кенг миқёсидаги иштироки билан нишонланди деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси, 3 органнинг ҳамкорлиги, ҳамжиҳатлиги ва бир -бирини қўллаб-қувваташини /синергия/ мамлакат муаммоларини ҳал қилиш ва тараққиёт учун жуда муҳим ва асосий старегия эканлигини ҳамда 3 органни ташкил этилиши хусусида конституциянинг жуда яхши трибунасини таъкидлаб, агар қонун чиқарувчилари, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ўзаро ҳамкорлик қилса, иш ҳеч қандай тарзда боғланиб қолмайди, чунки бу ҳамкорлик ва синергия қандай яратилганини ушбу ваколатининг мансабдор шахслари ва раҳбарларининг ўзалари билади деб аниқлик киритдилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шунингдек, душман стартегиясини ихтилоф яратиш ва бўлинишига қаратилганини эслатиб, душман одамларни турли фикр ва дидлари сабаб уруштиришга, аралаштиришга уринади аммо одамларнинг турли қатламларида турлича қарашлар, табиийдир ва жанжал ва можаролар жойига айланмаслиги керак, аксинча, душманнинг одамларнинг бир-бирига уруштириши, фитна солиши одамларни ҳокимиятга нисбатан ноумид қилиш васвасаларига барҳам бериш орқали бирга яшашимиз, меҳрибон бўлишимиз зарур деб буюрдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари душманалалрнинг минтақадаги ҳарбий стратегияси барбод бўлганига тўхталиб, душманлар халқларни алдаб, бузиб кўрсатиш, ёлғон гапириш, хўрлаш ва васвасага солиш ва халқни ўз қобилияти ва имкониятларига нисбатан пессимистик қарашга эга бўлишни тарғиб қилишга уринмоқда. Аммо халқ ҳам душманларни бу сиёсати, стратегияси, тактикаи воситаси ва усулларини била олиб уларни чипакка чиқариш ва барбод қилишга ҳаркат қилиши керак деб эълон қилдилар.
Ул Зот сўзларининг бошқа қисмида, шу пайтгача ўз душманларнинг барча фитналарини мағлуб этиб келган заковатли ва қобилиятли Эрон халқи Аллоҳнинг қудрат билан уларни янада мағлум этишда давом этади деб хулоса қилдилар.