Иброҳим Раисий Исломий давлатлар раҳбарлари ва халқларини Фитр Ҳайити билан табриклади
Эрон президенти йўллаган алоҳида мактубларида ислом мамлакалари раҳбарлари ва халқларини Рамазон ҳайити яъни фитратга қайтиш ва рўзадор ва Худонинг солиҳ бандаларининг фахр ва ифтихори бўлган байрам муносаати билан табриклади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий йўллаган алоҳида мактубларида ислом мамлакталари етакчичлари ва халқларни Рамазон ҳайити Фитр ҳайити муносабати билан табриклади.
Иброҳим Раисий ўз мактубларида, бу қутлуқ ҳайитнинг баракоти билан ва исломнинг улуғ таълимоти ва севимли памғамбаримиз Ҳарат Муҳаммад /с/нинг ҳаётбахш ўгитларига содиқлик ва ғоялари рўёбга чиқариш йўлида биргаликдаги саъй -ҳаракатлар нурида, ҳаёт бахш этувчи ислом дини, ислом умматининг тобора кучайиб бораётган бирлиги ва ҳамжиҳатлиги ҳамда Ислом мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни илгари суриш кенгаймоқда деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз Ислом Инқилоби муаззам раҳбарининг эълони асосида бугун-шанба Шаввол ойининг биринчиси ва Рамазон ҳайити кунидир.
Айрим ислом мамлакатлари жумладан Ироқ, Уммон, Покистон, Индонезия, Малайзия, Марокаш ва Бруней ва бошқа айрим мамлакатлар бугун -шанба куни Рамазон ҳайитини нишонладилар.
Марказий Осиё республикалари жумладан Ўзбекистон, шунингдек Саудия Арабистони, Сурия, Туркия, БАА, Миср , Қувейт, Ливан, Иордания, Яман эса кеча жума кунини шаввол ойнинг биринчиси ва Рамазон ойининг ҳайити куни де эълон қилдилар.