Эртага Қозоғистон Бош вазири Теҳронга келади
(last modified Tue, 25 Apr 2023 12:26:29 GMT )
апрел 25, 2023 17:26 Asia/Tashkent
  • Эртага Қозоғистон Бош вазири Теҳронга келади
    Эртага Қозоғистон Бош вазири Теҳронга келади

Эрон президенти девонининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Қозоғистон Бош вазирини эртага Теҳронга ташрифи ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрн президенти девонининг сиёсий ишлари бўйича ўринбосари Муҳаммад Жамшедий  эртага Қозоғистон Бош вазири Алихон Исмоиловқнинг юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга келишини хабар қилар экан, Қозоғистон Бош вазири Теҳронга қиладиган сафарида Эрон президентининг биринчи ўринбосари ва Эроннинг олий мартабали расмийлари билан учрашиб мулоқот қилади деб таъкидлади.

Муҳаммад Жамшедий шунингдек, Қозоғистон Бош вазирини Эронга сафари режаларига ишора қилиб , бу сафаврда Эрон президентининг биринчи  ўринбосари Муҳаммад Мухбир ва Қозоғистон Бош вазири Алихорн Исмоилов  бошчилигидаги  Эрон ва Қозоғистоннинг олий мартабали делегациялари икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳолатини кўриб чиқиб, икки давлат президентларининг келишувларини амалга ошириш мақсадида икки томонлама иқтисодий, сиёсий ва савдо алоқаларини ҳар томонлама кенгайтириш масалларини муҳокама қиладила де эълон қилди.

Эрон Ислом Республикаси президенти девонининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ўз сўзларида Қозоғистон Бош вазирини Теҳронга ташрифи чоғида икки мамлакат расмийлари Теҳрон ва Остона ўртасида транспорт, экспорт, техник ва муҳандислик хизматлари, транзит, энергетика ва банк муносабатлари соҳасидаги ҳамкорлик даражасини янада оширишни режалаштириш ва мувофиқлаштириш масалаларини юзасидан фикр алмашадилар деб қўшимча қилди.