апрел 27, 2023 13:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби:  Эрон Украинадаги урушга қаршидир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон Украинадаги урушга қаршидир

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Эрон Украинадаги урушга қарши бўлиб тинчлик ва барқарорликнинг ҳомийсидир деб таъкидлади.

Кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  “Форс” ахборот агентлиги мухбирининг  “ Валстрит журнал” нашриясининг  Украинага қарши фойдаланиши учун Эрон Россияга қурол юбормоқда деган иддаолари тўғрисидаги саволига жавоб берар экан, бу   иддаоларда асос йўқ деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида  урушқоқ айрим давлатлар  Украинага турли хил қурол- яроқ юбориб, тинчлик ва музокара  йўлига тўсиқлар яяратаётган вазиятда, уларга қарам бўлган баъзи ОАВ  бундай ёлғон хабарларни тарқатиб,  Эрондан қўрқитиш сиёсатлари ва ғаразли ҳатти-ҳаракатларини давом эттирмоқда деб изоҳлади.

Канъоний шунингдек  Эрон Ислом Республикасининг Украина хусусидлаги ўз позициясини шаффоф тарзда бир неча бор эълон қилганига ишора қилиб,  Эрон мамлакати урушга қарши бўлиб ҳардоим Украинада тинчлик ва барқарорлик тарафдордир деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз “ Валстр журнал” нашрияси  асоссиз даврида  Эрон давлати Каспий денигизи орқали Россияга қурол яроқ юбормоқда деб иддао қилди.

Бу даъволар эса  Украинада можаролар бошланганидан бери, Эрон Ислом Руспубликсии бир неча бор урушга қарши бўлганини эълон қилиб  Украина урушида фойдаланиши учун Теҳрон Москвага қурол юборган деган иддаоларни рад эгган пайтга тўғри келмоқда.

Ёрлиқ