май 02, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Ҳиндистон янги дунё тартибида самаралироқ таъсир кўсатиши мумкин
    Эрон президенти: Эрон ва Ҳиндистон янги дунё тартибида самаралироқ таъсир кўсатиши мумкин

Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳиндистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳачиси билан учрашувда Эрон ва Ҳиндистон минтақадаги икки нуфузли давлат сифатида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш орқали янги дунё тартибнинг ўрнатилиши натижасида юзага келган ўзгаришларда самаралироқ бўлиши мумкин деб айтди.

Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳрнда Ҳиндистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ажит Дуал  билан учрашувида, икки давлат ўртасидаги узоқ тарихдаги дўстона муносабатларга  тўхталиб, Эрон ва Ҳиндистон   етакчилари алоқаларни айниқса иқтисодий ва тижорат соҳаларида муносабатларни кенагайтиршни исташмоқда деб  таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисиий дунё вазияти ўзгариб янги дунё тартиби шаклланаётганига ишора қилиб дунёда рўй бераётган ўзгаришлар шароитида минтақавий ва халқаро ташкилотлар хусусан ШҲТ ва БРИКС ташкилотлари ўзларининг катта куч ва ресурслари туфайли жуда самарали бўлиши мумкин деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий сўзлари давомида,  Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ўзаро манфаатларни таъминлашдан ташқари, минтақавий  муаммоларни айниқса Афғонистон масаласини ҳал қилишда конструктив таъсир ўтказиши мумикнлигини таъкидлаб,  Эрон ва Ҳиндистон мамлакатлари минтқадаги икки нуфузли давлат сифатида ҳамкорликнинг янги босиқга олиб чиқиш орқали янги дунё тартибининг ўрганиши натижасида юзага келган  ўзгаришларда самаралироқ бўлишининг имкони бор деб аниқлик киритди.

Ҳиндистон мамлакати миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бу учрашувда дунёда катта ўзгаришлар рўй бераётгани ва ривожланатгётган технологиялар мамлакат иқтисодиётини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ боғланганини айтиб, Ҳиндистон бу ўзгаришларга ижобий таъсир кўрсатиш учун қўшнилар хусусан Эрон Ислом республикаси билан муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга интилмоқда деб маълум қилди.

Ёрлиқ