Эрон президенти расмий ташриф билан Сурияга борди
Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий суриялик ҳамкасбининг расмий таклифига биноан олий мартабали делеагция бошчилигида бугун Дамашққа сафар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий ва уни ҳамроҳлик қилаётган юқори мартабали делегация бугун Дамашқ шаҳрига ташриф буюрдилар.
Раисий ва уни ҳамроҳлик қилаётган делегация Сурияга икки кунлик ташрифи чоғида бу мамлактанинг юқори мартабали расмийлари билан сиёсий алоқаларни кучайтириш, икки томонлама иқтисодий ва тижорат алоқалар даражасини ошириш ва яхшилаш йўллари ҳақида маслаҳатлашади.
Иброҳим Раисий Сурияга сафари давоимда эронлик ва суриялик тадбиркорларнинг қўшма йиғилишида ҳам қатнашади ва улар билан турли масалалар юзасидан фикр алмашади.
Эрон президенти шунингдек Сурияда истиқомат қилувчи эронликлар билан учрашиб суҳбатлашади ҳамда бу мамлакатдаги муқаддас жойларини зиёрат қилади.
Бу сафар эса Эрон президентининг 13 йилдан кейин Сурияга уюштирган илк сафар қилди.