Иброҳим Раисий: Фаластин ва Сурия халқининг позицияси вазиятни қаршилик фойдасига ўзгартирди
(last modified Thu, 04 May 2023 06:34:25 GMT )
май 04, 2023 11:34 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Фаластин ва Сурия халқининг позицияси вазиятни қаршилик фойдасига ўзгартирди
    Иброҳим Раисий: Фаластин ва Сурия халқининг позицияси вазиятни қаршилик фойдасига ўзгартирди

Эрон президенти Фаластин ва Сурия халқлари позиция вазиятни қаршилик фойдасига ўзгартирди ва бугун сионистик режим ҳар қачонгидан ҳам заифроқдир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Сурияга сафар қилган Эрон Ислом республикаси президенти  Иброҳим Раисий кеча Ҳазрат Зайнаб/саломуллоҳи алайҳо/ зиёратгоҳидаги нутқида, душманлар улар 12 йил фитна ва низо солдилар ва ҳаром пулларини  ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларга бердилар,  Суриянинг мазлум халқига қарши фаолият қиладиган  ОАВ империясидан фойдаланиб болалаарни ўлдиришди ва аёлларни бошпанасиз қилишди аммо бу ваҳшиёна жиноятларга қарамай бугун Суряи душманлар устидан ғалабага эришди ва  фахрланади деб таъкидлади.

Эрон президенти шунингдек бугун Суриянинг кучли ва  мағрурдир ҳамда Ислом ва Худо йўлидаги мужлҳидлар душманлари шарманда бўлдилар деб қайд этди.

Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ ва сионистик режимнинг Сурия ва Ироқдаги 12 йиллик жиноятлари қаршисида қаршиликфронтининг ёрқин ҳаракати тура олди  ва глобал зўравон қудратлар қаршисида  вилоят ва имомат ҳудудларини ҳимоя қилди деб ойдиклик киритди.

Сурия ва Ироқ такфирчилари томонидан ҳужумга учраган куни баъзилар вазиятни тўғри таҳлил қилмади аммо Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бу ҳаракатни сионистик режим жинояти эканлигини таъкидлаб мавзуни тўғри таҳлил қилиб такфирчиларга қарши қаршилик жабҳасини яратди деб маълум қилди.

Раисий Суриянинг қаршилик кўрсатиши ва террорчиларга қарши туришини қадрлаб, Сурия ҳукумати ва халқи бу фитнага қарши оқилона ва тўғри қарши турди деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида Эроннинг сиёсати мазлум халқларни қўллаб-қувватлаш бўлган шундай бўлади, Эрон Ислом республикаси Фаластин ва Суриянинг қаршилик кўрсатувчи халқи билан бирга бўлган ва бўлади ҳам деб аниқлик киритди.