Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси: Ҳар бир ўзбекистонликнинг орзуси гўзал Исфаҳон шаҳрини кўришдир
Сайёҳлик диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш, хўжалик фаоллари билан учрашиш Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раисининг Исфаҳонга бўлган режаларидандир.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Исфаҳон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Қонунчилик ассамблеяси спикери Нуриддин Исмоилов шундай деди:Исфахон биз учун нотаниш шаҳар эмас, чунки биз ўқиган барча шоир ва ёзувчиларнинг асарларида Исфаҳон қандай шаҳар эканлигини биламиз ва ҳар бир ўзбекнинг орзуси бу гўзал шаҳарни кўришдир.
Исфаҳонда эканлигимдан фахр ва хурсандман, дея қўшимча қилди Исмоилов:Албатта, нафақат биз, балки Яқин Шарқнинг барча аҳолиси бу тарихий ва қадимий шаҳар билан фахрланиши керак.
У айтди:Ҳозирги шароитда туризмни ривожлантириш Ўзбекистонда энг муҳим устувор йўналишларимиздан бири бўлиб, шунинг учун ҳам бугун биз Эроннинг асосий туризм марказларидан бири бўлган Исфаҳон шаҳрига саёҳат қилдик.
Исфахон губернатори Сидризо Мортазавий ҳам қўшимча қилди:Умид қиламизки, бу сафар иқтисодиёт, туризм, маданият ва саньат соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга асос бўлади. Сидризо Мортазавий қўшимча қилди:Шунингдек, биз Ўзбекистоннинг айрим тарихий шаҳарлари, жумладан, Самарқанд ва Бухоро билан чуқур маданий, саньат ва қардошлик муносабатларига назар соламиз.