май 08, 2023 11:23 Asia/Tashkent
  • Эрон Космик ташкилоти раиси: \
    Эрон Космик ташкилоти раиси: \"Порс 1\" ва \" Зафар 2\" сунъий йўлдошлари учиришга тайёр

Эрон Космик ташкилоти раиси ўз сўзларида, " Порс 1" ва " Зафар 2" сунъий йўлдошлари учиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Тўлиқ зондловчи ва профессионал сунъий йўлдошлар йўлида " Порс 1" сунъий йўлдоши тасврий сунъий йўлдош сифатида сенсорли сунъий йўлдошларини лойиҳалаш ва қуришда биринчи қадам ҳисобланади.

Эрон Космик ташкилоти раиси Ҳасан Солория ўз сўзларида " Порс 1" сунъий йўлдошининг иккинчи намунси якуний босқичда ва бу йил учириш учун Эрон Космик ташкилотига етказилади деб маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида " Зафар 2" сунъий йўлдошларини сезиш соҳасида ҳам бу йил учириладиган сўнгги синовлардан сўнг етказиб беришга деярли тайёр деб таъкидлади.

Эрон космик ташкилоти ахборот манбаига биноан  Солория  шунингдек ўтган йили  (ҳижрий-шамсий 1401) "Ноҳид 2" сунъий йўлдошининг сифатли намунаси еткзазиб берилгангига тўхталиб, жорий йил ушбу сунъий йўлдошининг парвоз прототипи учириш учун Эрон Космик ташкилотига етказилади ва "Ноҳид 3" номи билан машҳур кейинги авлод "Ноҳид" сунъий йўлдошини лойиҳалаш ва қурилиши  жорий йилда ишга туширилади деб қайд этди.

Эрон космик ташкилоти раис шунингдек бу космик ташкилотнинг Ноҳид 1 сунъий йўлдоши миссиялари га асосан биз саноатлаштириш қобилиятини топиш ва уни ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун уни оптималлашатириш йўлини қидирмоқдамиз дею таъкидлади.

Ёрлиқ