феврал 03, 2024 16:53 Asia/Tashkent

Эрон президенти Иброҳим Раисий Эрон мамлакатининг 11 та сунъий йўлдошининг муваффақиятли орбитага чиқарилиши, АҚШ ва Ғарбнинг Исломий республикасга қарши санкцияларини мағубиятга учратди деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун Эроннинг космик технологиялар куни муносабати билан космосда бўлиш кучли, умидли ва бадавлат бўлишга ёрдам бераётганига ишора қилиб, зўравон қудратлар Эрон йўлига тўсиқ яратиш ва санкциялар билан Эроннинг ривожланишини олдини олишга уриндилар , аммо 11  та сунъий йўлдошнинг ишга туширилиши уларнинг барча санкциялари ҳамда Ислом республикасини изоляция қилиш режаларини мағлубиятга учратди деб  эълон қилди.

Иброҳим Раисий,  барча таҳдид ва санкцияларга қарамай, босим ва санкцияларни фурсатга айлантиришнинг яққол намунаси сунъий йўлдошларни ишга туширилиши бўлганини таъкидлаб,  ушбу муҳим ва қимматбаҳо ҳаракат ёшлар ва эронлик мутахассислар, унвирерсиетдагилар ва олимлар ҳамда  Эрон қуролли кучларининг  ҳамкорлиги билан амалга оширилди деб қўшимча қилди.

Эрон президети шунингдек, Эрон Ислдом республикаси ҳаво ва космос соҳасида дунёда 5-ўринда бўлганини ҳам эслатди.

Ёрлиқ