ноябр 09, 2016 18:05 Asia/Tashkent
  • Эрон Америкадаги сайлов натижаларига муносабат билдирди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американинг сиёсатларини ва минтақа мамлакатларининг ички ишларига аралашувини, минтақадаги мусулмон халқларининг ҳиссиётга берилган ҳаракатларига

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американинг сиёсатларини ва минтақа мамлакатларининг ички ишларига аралашувини, минтақадаги мусулмон халқларининг ҳиссиётга берилган ҳаракатларига ва экстремизм ҳамда зўравонликнинг янада шиддатли тус олишининг асосий омили дея атади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси томонидан тарқатилган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Америкада ўтказилган сайлов натижаларининг эълон қилинишига муносабат билдириб шундай айтдики, Эрон халқи олдинги АҚШ давлатининг ўтган йиллар мобайнидаги сиёсатларидан ва стратегиясидан кўнгилсиз ва нохуш тажрибаларга эгадир. Баҳром Қосемийга кўра, Ўрта шарқ, Форс кўрфази, Адан бўғози, Қизил денгиздаги ҳудудлардаги нотинчлик ва беқарорликларнинг келиб чиқишида Американинг қўли бор. Америка оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг 50 та штатида ўтказилган президент сайловлари натижасида республикачилар томонидан кўрсатилган номзод Доналд Трамп Американинг 48-президенти этиб сайланди. Доналд Трамнинг чиқиш маросими 2017 йилнинг январ ойида Вашингтонда ўтказилади.