май 10, 2023 09:30 Asia/Tashkent
  • Ирвоний: АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчисининг баёноти урушни қўзғатувчи ҳамда БМТ уставини поймол этишдир
    Ирвоний: АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчисининг баёноти урушни қўзғатувчи ҳамда БМТ уставини поймол этишдир

Эрон БМТга йўллаган мактубида АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливаннинг баёнотлари масъулиятсизлик, провакацион , урушни қўзғатувчи ҳамда халқаро қонунлар ва БМТ низомига зид эканлигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтган ҳафта АҚШ миллий хафсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан "Вашингтон ҳукумати Яқин шарқ/ Ғарбий Осиё/ сиёсати" институтида  сўзлаган нутқида, АҚШ ҳукумати Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги учун зарур чораларни кўради деб иддао қилди.

Унинг бу баёнотлари эса Эрон ҳар доим ядровий қуролга эга бўлишга интилмаслигини таъкидлаб келган пайтига тўғри келмоқда.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доим вакили Амир Саид Ировний ҳам кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бу ташкилот Бош котибга йўллаган алоҳида мактубларида,  АҚШ миллилй хавфсизлик  бўйича маслаҳатчиси Жек Салливаннинг таҳдидли баёнотларига тўхталиб,Салливан  2023-йил 4-май куни Вашингтон институтида қилган сўнгги баёнотида, билвосита  Исроил режимининг ҳаракат эркинигини тан олиш деган таъбирни АҚШнинг ҳимоя қилиши билан Эрон Ислом Республикасининг тинч мақсаддаги ядровий иншооттларига қарши кучдан фойдаланиш билан таҳдид қилди еб ёзди.

Ирвоний мактубининг бошқа қисмида бундан ташқари  бундай баёнотлар нафақат АҚШнинг Исроил режимининг Эронга қарши ҳар қандай террорчилик ёки тажовузкор ҳаракатларида иштирок этганидан далолат беради балки АҚШ террорчига ёрдам бериш ва уни қўллаб- қувватлаши ҳамда Исроил режиминиг Эронниг олимлари, амалдорларини террр қилиши ва мамлакатнинг тинч ядровий иншоотлари ва халқига қарши сбаотаж амалиётларидаги ролини ўз навъида тан олишининг далилидир деб қўшимча қилди.

Мактубда келтирилишча: Эрон ўзининг тинч ядровий дастурига қарши ҳар қандай нотўғри ҳатти-ҳаракат ва ҳисоб -китоблар ёки авантюристик ҳаракатлардан огоҳлантириб ўз фуқаролари, манфаатларини, объектлари ва суверенитетини ҳар қандадй тажовуздан шу жумладан ҳар қандай террорчилик, ҳарбий ёки қўпорувчилик ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришни халқаро ҳуқуққа мувофиқ,ўзига хос ва қонуний ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ёрлиқ