май 16, 2023 10:00 Asia/Tashkent
  • Имом Жафар Содиқ (а.с) шаҳодати йиллиги муносабати билан ҳамдардлик
    Имом Жафар Содиқ (а.с) шаҳодати йиллиги муносабати билан ҳамдардлик

Бугун (сешанба) 2023-йил 16-май, ҳижрий 1444-йилнинг 25-шавволига тўғри келади, Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) шаҳид бўлган кунларидир.

Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) муборак умрларида катта илмий-маданий ҳаракатни бошлаб, шиа мазҳабининг илмий асосларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

Соф ислом йўлида исломга қарши ва бузғунчи фикрлар катта хавф туғдираётган бир пайтда Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) ўзининг илмий изланишлари билан исломга қарши фикрлар тарқалишининг олдини олди.

У зот шиа мактабини барпо этиш йўлида ислом ҳақиқати ва диний рационаллик асосларига асосланган буюк ҳаракатни барпо этиш учун кўп машаққатларни бошдан кечирдилар.

Имом Содиқ (а.с.)нинг мантиқ ва тафаккур қудрати билан суҳбат ва баҳс-мунозаралари ҳамда диний шубҳаларга жавоб беришлари шиа мазҳабининг қайта тикланишида жуда муҳим рол ўйнади.

Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси Имом Жафар Содиқ (а.с.) шаҳодатининг йиллиги кириб келиши муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.

Ёрлиқ