май 16, 2023 10:12 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Форс кўрфази сувларида хорижий кучларнинг мавжудлиги денгиз хавфсизлигига таҳдиддир
    Каньоний: Форс кўрфази сувларида хорижий кучларнинг мавжудлиги денгиз хавфсизлигига таҳдиддир

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний шундай деди:Эрон Ислом Республикаси Форс кўрфази сувларида хорижий ҳарбий кучлар мавжудлигининг давом этишини ушбу стратегик сув ҳудудида навигация хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Носир Каньоний минтақа давлатлари Форс кўрфази сувларида хорижликлар иштирокисиз осойишталик ва сузиш хавфсизлигини ҳимоя қилиш имкониятига эга эканлигини таькидлади ва қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғози минтақасида хавфсизликни сақлаш ва таъминлашда энг кенг чегарага ва энг катта манфаат ва масъулиятга эга ва Америка кучларининг мавжудлиги ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Эроннинг минтақа ва Ҳормуз бўғози хавфсизлигини таьминлаш, шунингдек, қонунбузарлар ва қоидабузарларга қарши курашишдаги масʼулиятини икки баравар оширади.

Каньоний, шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқа координатори Жон Кирбининг Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғозидаги денгиз хавфсизлиги билан боғлиқ баёнотларига ҳам жавоб қайтарди:Америка расмийларининг Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғозида навигация хавфсизлиги билан боғлиқ Эронга қарши қайта-қайта даъво ва айбловлари бутунлай рад этилган ва асоссиздир.

У Эрон Форс кўрфази, минтақавий ва халқаро сувларда денгиз хавфсизлигини таьминловчи энг самарали давлат эканлигини ва ҳар доим Ҳормуз бўғози орқали кемалар ва параҳотларнинг хавфсиз ўтишини кафолатлаганини таькидлаб, қўшимча қилди:Ҳибсга олинган иккита кема билан боғлиқ сўнгги чора-тадбирлар ушбу икки кеманинг қоидабузарлиги билан боғлиқ ва суд қарорлари асосида ва халқаро денгиз қоидаларини бузадиган хатти-ҳаракатлар  билан шуғулланишга чек қўйиш мақсадида амалга оширилди.

Каньоний шундай деди:Америка расмийсининг Эронга қарши айбловлари бу давлат ўзининг интервенцион ва бузғунчи сиёсати билан ўнлаб йиллар давомида Форс кўрфази минтақасида беқарорлик ва ишончсизликни юзага келтириш ва кучайтириш билан шуғулланаётган бир пайтда айтилмоқда, Эронга қарши янги айбловлар ҳам баҳона ва минтақада интервенционистлар мавжудлигини давом эттириш ёки кўпайтиришни оқлаш мақсадидир.

У шундай деди:Америка расмийсининг баёнотларидан фарқли ўлароқ, айнан Америка ҳукумати денгизлар қонунини бузувчи чораларни қўллаш ва очиқ халқаро сувларда Эрон нефтининг айрим юкларини қўлга олиш ва мусодара қилиш орқали денгиз ташиш, расмий ва халқаро савдо хавфсизлигини хавф остига қўяди ва Эронни ўта густоҳлик билан айблайди.

Ёрлиқ