Террорчилар билан тўқнашувда 5 нафар Эрон чегарачиси шаҳид бўлди
май 21, 2023 10:25 Asia/Tashkent
Систан ва Балучистон вилоятининг Сараван чегарасида Душман гуруҳлари ва номаълум қуролли шахслар билан тўқнашувда 5 чегарачи шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда “Фаража” Ахборот-коммуникация маркази эьлон қилди:Кеча тунда қўрқоқларча содир этилган теракт ва мамлакатга киришга уринишдан сўнг Саравон чегара полкининг “Мезе сар” чегара қўшинининг мард чегарачилари қаршиликка дуч келди. Ушбу тўқнашувда беш нафар мард чегарачи шаҳид бўлди ва террорчилар қурбонлар билан тўқнашув жойидан қочиб кетишди.
Фаража Ахборот-коммуникация маркази ҳам ушбу эълонда эълон қилди: Бу қўрқоқлик, албатта, жавобсиз қолмайди.
Ёрлиқ