май 24, 2023 16:32 Asia/Tashkent
  • Эронда 170 та университетда чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилади
    Эронда 170 та университетда чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилади

Эрон Фан, тадқиқот ва технология вазирлигининг талабалар билан ишлаш ташкилоти раҳбари Эрон Фан вазирлигига қарашли 110 та университет ва Эрон Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббиёт таьлими вазирлигига қарашли 60 та университетга хорижлик талабаларни жалб қилиш учун рухсат берилганини эьлон қилди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон фан, тадқиқот ва технология вазири ўринбосари ва талабалар билан ишлаш ташкилоти раҳбари Ҳошем Додошпур чоршанба куни мамлакат бўйлаб университетларнинг форс тили марказлари раҳбарларининг йиғилишида шундай деди:Келгуси 3-4 йил ичида чет эллик талабалар сонини 100 мингдан 250 мингга ошириш режалаштирилган.

Додошпур, шунингдек, форс тилини академик ва илмий соҳаларда ёйиш муҳимлигини таькидлади:Бу тилни Эронда яшовчи хорижий университет талабаларига форс тили профессорлари ёрдамида ўргатиш керак.

Эрон Фан, тадқиқот ва технология вазирининг ўринбосари халқаро талабалар форс тилини ўрганиш жараёнига 6 ойдан 9 ойгача киришганини айтди ва қўшимча қилди:Талабалар вақтлари беҳуда кетаётганини ҳис қилмасликлари учун улар Эронга киришдан олдин виртуал тарзда форс тилини ўқитишни бошлаш мумкин.

Ёрлиқ