май 25, 2023 11:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда кураш бўйича Осиё чемпионатида эронлик спортчи қизлар икки медални қўлга киритди
    Ўзбекистонда кураш бўйича Осиё чемпионатида эронлик спортчи қизлар икки медални қўлга киритди

Эронлик курашчи аёлларидан икки нафари Олиш кураши бўйича Ўзбекистондаги Осиё чемпионатида 2 медални қўлга киритди.

Эрон аёллар кураши терма жамоасининг 60 кг вазндаги вакили Уммулбанин Моҳсений классик услубда аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Моҳсений биринчи учрашувда ўзбекистонлик рақибига 7:8 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи учрашувда Туркманистон вакилини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи баҳсда филиппинлик рақибини техник зарба билан мағлуб этиб, рақибига чемпионлик учун тўқнаш келди ва натижани бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

Саҳар Ғанизода ҳам Эрон аёллар кураши терма жамоаси сафида 75 кг вазнда аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати бронза медалини қўлга киритди. Ғанизода биринчи учрашувда мўғулистонлик рақибини техник зарба билан мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда Қозоғистон вакилини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи баҳсда ўзбекистонлик рақибидан 3 очко олдинда бўлган бўлса-да, уч марта огоҳлантириш олиб, баҳсдан воз кечди, кейинги баҳсда эса рақибидан мағлуб бўлиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ёрлиқ