май 28, 2023 11:06 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Марказий Осиё, Кавказ ва Россияга экспорти ошди
    Эроннинг Марказий Осиё, Кавказ ва Россияга экспорти ошди

Марказий Осиё, Кавказ ва Россия Савдони ривожлантириш ташкилоти бош директори Эроннинг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия мамлакатларига экспорти кўпайганини маьлум қилди.

Эроннинг қўшни давлатлар, хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айирбошлаши сезиларли даражада ошди.

Бу ҳақда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия савдони ривожлантириш ташкилоти бош директори Раҳматуллоҳ Хурмолий маьлум қилди:Ўтган йили Эроннинг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия мамлакатларига экспорти олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга, жорий йилнинг апрел ойида эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга ўсди.

Эроннинг экспорт кўрсаткичларига ишора қилиб, Хурмолий қўшимча қилди:Эроннинг Ўрта Осиё, Кавказ ва Россияга экспорти ўтган йили  уч миллиард 200 миллион доллардан ошди ва бу олдинги йилнинг мос даврига  нисбатан 18 фоизга ўсди.

Марказий Осиё, Кавказ ва Россия савдони ривожлантириш ташкилоти бош директори ҳам шундай деди:Эроннинг бу мамлакатларга экспорти 2021 йилда ҳам 40% га ошди.

Хурмолий таькидлади: 2022-йилда Эроннинг бу соҳадаги энг йирик экспорти мос равишда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга бўлган.

Ёрлиқ