май 28, 2023 13:25 Asia/Tashkent
  • Эрон Мудофаа вазири: Эрон Ислом Республикаси мамлакатларга ҳарбий техника етказиб беришда ҳеч қандай чекловларга эга эмас
    Эрон Мудофаа вазири: Эрон Ислом Республикаси мамлакатларга ҳарбий техника етказиб беришда ҳеч қандай чекловларга эга эмас

Эрон мудофаа вазири шундай деди:Эрон Ислом Республикаси бошқа давлатларга ҳарбий техника етказиб беришда ҳеч қандай чекловга эга эмас ва манфаатлар, хавфсизлик ва халқаро тинчликни сақлашга мос қадам қўйган ҳар қандай давлатга ёрдам беради.

Эрон Мудофаа ва Қуролли Кучларни қўллаб-қувватлаш вазири генерал Муҳаммадризо Қаройи Аштиёний Тасним ахборот агентлигига берган интервюсида Эроннинг Венесуела билан ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги ва бу мамлакатга Эрон ускуналарини экспорт қилиш имкониятлари ҳақида шундай деди:Эрон Ислом Республикаси барча давлатлар билан алоқада бўлиб, манфаатлар, хавфсизлик ва халқаро тинчликни сақлаш тарафдори бўлган ва глобал умумий хавфсизлик ҳақида ўйлайдиган ҳар қандай давлатга ёрдам беради.

Генерал Қаройи Аштиёний шундай деди: Венесуела катта давлат ва у стратегик ҳудудда жойлашган, Теҳрон ва Каракас ўтган йиллар давомида бир-бири билан яқин алоқада.

Эрон мудофаа вазири Россиядан “Сухой 35” қирувчи самолёти харид қилиниши ва яқин орада мамлакатга етиб келиши мумкинлиги ҳақидаги айрим тахминлар ва янгиликлар ҳақида гапирди:Эрон авиация саноати соҳасида қирувчи самолётлар, транспорт самолётлари, ўқув самолётлари ва бошқа соҳаларда ишлаб чиқарувчи ҳисобланади ва агар мамлакат мудофаа қудратига эҳтиёж туғилса, у технологик имкониятларга эга ёки мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакатдан технология ва жиҳозларни олади.

Эрон давлат ахборот агентлиги (ИРНА) аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари Россиядан “Сукҳой 35” қирувчиларининг биринчи партиясини қабул қилишини маьлум қилган эди.

"Сухой 35" дунёдаги 4++ авлодининг энг кучли қирувчи самолётларидан бири бўлиб, у илғор Н-035 фазали массивли радар билан жиҳозланган ва 30 та нишонни аниқлай олади ва бир вақтнинг ўзида 8 та нишон билан тўқнаш келади.

Ушбу қирувчи самолётнинг максимал тезлиги паст баландликда 1500 км/соат ва баландда 2500 км/соатни ташкил етади ва унинг кучли двигателларининг ишлаш муддати назорат ва капитал таьмирлаш заруратигача ҳар бир хизмат даврида 4000 соатни ташкил қилади.

Ушбу қирувчи самолёт бир вақтнинг ўзида ҳаво-ҳаво ва ҳаво-ер, кемага қарши ва радарларга қарши ракеталар билан қуролланган.

Бундан ташқари, у барча турдаги лазер, сунъий йўлдош ва радар бомбалари ва ракеталарни учириш ва отиш қобилиятига эга.

Ёрлиқ