Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун Эрон самолёти Тошкентга қўнди
май 29, 2023 15:34 Asia/Tashkent
Йўловчилардан бирининг юрак хуружи туфайли Тошкентга қўнишга мажбур бўлган “Моҳон” самолёти яна Пекинга учди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Теҳрон-Пекин Моҳон Аирлайнес авиакомпаниясининг 0079-рақамли рейси юрак хуружига учраган йўловчилардан бирининг ҳаётини сақлаб қолиш учун Ўзбекистондаги Тошкент аеропортига қўнишга мажбур бўлди.
Моҳон Аирлайнес матбуот котиби душанба куни ушбу рейснинг сўнгги ҳолати ҳақида шундай деди:Бу самолёт йўловчи самолётни тарк этиши ва касалхонага ётқизилиши учун бир неча соат тўхтаганидан сўнг, самолёт Пекинга мақсади билан яна ҳавога кўтарилиб, парвозини давом эттирди.
Ёрлиқ