Туркманистон Халқ Маслаҳат Кенгаши раҳбари Теҳронга келди
Туркманистон Халқ маслаҳат кенгаши раҳбари Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали расмийлари билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун Теҳронга келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон Халқ маслаҳат кенгаши раҳбари Гурбангали Бердимоҳамедов бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Саййид Иброҳим Раисий билан учрашувдан ташқари икки давлатнинг олий мартабали делегациялари йиғилишида ҳам иштирок этади.
Икки давлат расмийлари ўртасида ҳам ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланиши кўзда тутилган ва шундан сўнг Раисий ва Гурбангули Бардимоҳамедов матбуот анжуманида музокара натижаларини тушунтиради.
Бу хабарга кўра, Туркманистон Халқ Маслаҳат Кенгаши раҳбари Эрон Исломий Кенгаши раҳбари ва Эроннинг Низом маслаҳатини ташҳислаш кенгаши раҳбари билан ҳам учрашиб, суҳбатлашади.
Жорий йил бошидан буён Эроннинг 13-ҳукумати Қозоғистон Бош вазири ва Ироқ Республикаси Президентини, Уммон султонининг Теҳронга ташрифи ва Туркманистон Халқ Маслаҳат Кенгаши раҳбари ташрифи билан, фаолияти бошидан буён жами 13 нафар юқори мартабали хорижий амалдорларни қабул қилди.