май 31, 2023 20:08 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг 34 йиллигига бағишланган дастурлар эьлон қилди
    Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг 34 йиллигига бағишланган дастурлар эьлон қилди

Марказий штаб котиби Эрон Ислом Республикаси асосчиси риҳлат қилишларининг 34 йиллиги учун режалар ҳақида маьлум қилди.

Иран Пресс ахборот агентлигининг хабар беришича, Имом Ҳумайний (р.а.) вафот маросими марказий штаб котиби Муҳаммад Али Ансорий чоршанба куни журналистлар йиғилишида шундай деди:Имом Ҳумайний вафотининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган маросимнинг шиори “Хумайний абадий ҳақиқатдир” деб тайинланди.

Ансорий имом Ҳумайний вафотининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросимнинг энг марказий дастурлари сифатида халқ иштирокидаги 4-ийун маросимини, олий раҳнамонинг баёнотларини ва президентлик иштирокидаги маросимларни тилга олди.

У, шунингдек, Қум ва Нажафда Ислом инқилоби асосчисини хотирлаш маросимини эьлон қилди.

Ансорий Имом Ҳумайний мактабида аёлларнинг юксак мавқеига ишора қилиб, шундай деди:Ушбу масала бўйича конференсия ўтказиш кун тартибидан ўрин олган.

Марказий штаб котиби Имом Ҳумайний (р.а.) вафот маросимини ташкил қилиш, Имом Роҳил (р.а.) суратлари ва плакатлари кўргазмасини ташкил этиш, Руҳуллоҳ симфониясини ижро этиш, шеьр ва мадҳия кечасини ўтказиш, Имом Роҳил  дарслари асосида ҳикоя қилиш каби дастурлар маросимнинг муҳим воқеалари сифатида санаб ўтилган.

Ҳижрий 1402-йил Хурдод ойининг 14-кун (2023-йил 4-июн) Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг йиллиги.

Бундан 34 йил муқаддам Ислом инқилобининг буюк етакчиси Руҳуллоҳ Мусавий Ҳумайний (р.а) 87 йиллик машаққатли ва тинимсиз ҳаётдан сўнг риҳлат қилиб, ҳаққа рўбарў бўлишга шошилди.

 

Ёрлиқ