Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Польша президенти билан учрашди
(last modified Thu, 10 Nov 2016 13:48:43 GMT )
ноябр 10, 2016 18:48 Asia/Tashkent
  • Солеҳий ҳам ушбу учрашувда  Эрон ва Польша давлатларининг тарихий муштарак жиҳатлари
    Солеҳий ҳам ушбу учрашувда Эрон ва Польша давлатларининг тарихий муштарак жиҳатлари

Польша президенти Ўрта Шарқ минтақасида Эрон ва Польша ўртасидаги алоқалар ўтмишига ишора қилиб, бу мавзуни жуда муҳим бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Польша президенти Анджей Дуда Варшава шаҳрида Эрон атом энергияси ташкилоти раиси  Алиакбар Солеҳий билан учрашганида Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий келишувни эслатиб,  Эрон давлатини муносиб мавқеятига эришишига умид билдирди.

Солеҳий ҳам ушбу учрашувда  Эрон ва Польша давлатларининг тарихий муштарак жиҳатлари ва ҳамкорликларига ишора қилар экан, икки мамлакат ўртасидаги муштарак жиҳатлари ва алоқалари  барча тармоқларда ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун муносиб  ўзан яратиши мумкин деб айтди.

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси ўз сўзларида  Эрон ва Польша давлатларини  ўзлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашга қилаётган саъй ҳаракатлари бу икки мамлакатнинг бошқа муштарак жиҳатлари ва хатти ҳаракатларидандир деб аниқлик киритди.