июн 02, 2023 16:10 Asia/Tashkent
  • Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси вице-президенти бўлди
    Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси вице-президенти бўлди

Эрон Ислом Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 78-Бош Ассамблеясининг вице-президенти ва Бош Ассамблеянинг Қуролсизланиш ва Ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича қўмитасининг маьрузачиси ҳамда ушбу қўмита бошқаруви аьзоси этиб сайланди.

ИРНА хабарига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси пайшанба куни Эрон Ислом Республикасининг Ню-Ёркдаги доимий вакилини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида бир овоздан президент ўринбосари этиб сайлади.

Ушбу қарор билан Эрон Ислом Республикаси Бош Ассамблеянинг келаси сентабр ойида мамлакатларнинг юқори мартабали вакиллари иштирокида бошланадиган навбатдаги сессиясида Осиё-Тинч океани гуруҳидан Бош Ассамблеянинг беш нафар вице-президентидан бири этиб тайинланди. 

Бўлажак Бош Ассамблея йиғилишларини бошқаришдан ташқари, Бош Ассамблея раисининг ўринбосари сайланган Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси билан биргаликда кун тартибини белгилаш ва устуворликларни белгилаш учун масъул бўлган Бош қўмита аъзоларини тузади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси яна бир овоздан Эрон Ислом Республикаси номзодини Бош Ассамблеянинг Қуролсизланиш ва Ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича қўмитаси маьрузачиси ва қўмита бошқаруви аьзоси этиб тайинлади.

Бу тайинлаш ўтган ҳафталар давомида Американинг Ню-Ёркдаги элчихонаси дипломатик доираларда Эроннинг ушбу икки лавозимга тайинланишига йўл қўймаслик учун кенг кўламли саьй-ҳаракатларни амалга оширган пайтда амалга оширилди.

Ёрлиқ