июн 03, 2023 17:52 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонлик мутахассис Имом Ҳумайний (р.а.)нинг янги ислом сивилизацияси меьморчилигидаги ролини юқори баҳолади
    Қирғизистонлик мутахассис Имом Ҳумайний (р.а.)нинг янги ислом сивилизацияси меьморчилигидаги ролини юқори баҳолади

Қирғизистонлик таҳлилчи Ислом инқилоби асосчиси Имом Ҳумайнийни (р.а.) Эрондаги янги ислом сивилизациясининг меьмори деб таьрифлади.

Эрон Ислом инқилоби асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ал-Мусавий ал-Хумайний ҳазратлари 1989-йил 2-июн куни Теҳрондаги касалхонада юрак тутилиши туфайли 86 ёшида вафот этдилар. Эртага 4-ийун куни Эрон ислом инқилобининг буюк асосчиси Имом Ҳумайний вафоти муносабатининг ўттиз тўрт йиллигига тўғри келади.

Қирғизистон тарихий масалалари бўйича эксперт Сергей Иванов Бишкекда “Форс” ахборот агентлигига берган интервюсида “Имом Ҳумайний (р.а.) шахси Эроннинг ўзида ҳам, дунёда ҳам муҳим ролга эгадеб айтди.

Иванов Имом Ҳумайний (р.а.)нинг Эроннинг иқтисодий ривожланишини кўзлаган ядро сиёсатига тўхталиб ўтди ва бу сиёсат амалга оширилганидан то бугунги кунгача ядровий дастур Эрон ташқи сиёсатининг асосий таркибий қисмларидан бирига айланганини айтди. Бу сиёсат орқали Эрон Ғарбдан кўплаб имтиёзлар олишга муваффақ бўлди, бироқ бошқа томондан Америка иқтисодий санксияларни сақлаб қолиш учун уни  баҳона қилди.

Қирғизистонлик эксперт:Имом Ҳумайний (р.а.) 1979-йилдаги воқеалар ва Эрон Ислом инқилоби ғалабаси чоғида муҳим рол ўйнади ва шу пайтгача Шоҳ ҳукумати билан чуқур мафкуравий, ижтимоий ва маданий танаффусга учраган оддий халқни бирлаштира олди.

Иванов Имом Ҳумайний (р.а.)нинг ташқи сиёсатини муҳокама қилиб, шундай деди:"Имом Ҳумайний (р.а.) исломий давлатини барпо этиш ғоя ва тамойиллари Ислом Республикаси ҳаётининг биринчи ўн йиллигида бу давлатнинг ташқи сиёсатида ўз ифодасини топди.Дарҳақиқат, Ғарб дунёсининг кўп сонли ширкатлар орқали мамлакатнинг табиий бойликларини талон-тарож қилган, нисбатан юқори фоизли улкан кредитлар берган Эронга билвосита та’сирига қарши кураш даври давом этди."

Қирғизистонлик эксперт Ғарб томонидан Эронга қарши жорий қилинган ва бугунгача амалда бўлган санксияларни ғарбликларнинг имом Роҳил сиёсатига ғазаби ва муносабати, деб баҳолади.

Ёрлиқ