июн 04, 2023 11:13 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Истикбор жабҳаси Эронга қарши саф тортди (учинчи қисм)
    Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Истикбор жабҳаси Эронга қарши саф тортди (учинчи қисм)

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг 34 йиллигига бағишланган маросимда  у зотнинг муқаддас зиёратгоҳида душманнинг жабҳаси, дунё такаббурлик ва мажбурлаш жабҳаси ўзгармаслигини айтиб, қўшимча қилдилар: Улар Эронга қарши саф тортдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бу маросимда Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий шундай дедилар:Бизнинг ҳаракатимиз олдидаги хавфли жарлик каби дуч келиши мумкин бўлган нарса душманнинг олдинги чизиғини унутишдир.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эрон халқи билан истикбор адовати позицион чекиниш билан йўқолмаслигини таькидладилар ва аниқлик киритдилар:Кўп ҳолларда бизнинг чекинишимиз уларнинг олдинга чиқишига ва кўпроқ ҳужумга ўтишига сабаб бўлди.

Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий душманлар шу пайтгача уринишлар қилгани, лекин аксарият уринишларида муваффақиятсизликка учраганига ишора қилиб, шундай дедилар:Душманнинг бугунги кунгача бўлган сўнгги уриниши ўтган куздаги тартибсизликлар бўлиб, ўтган куздаги тартибсизликларни режалаштириш Ғарб давлатларининг таҳлил марказларида амалга оширилди.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари ғарбий хавфсизлик идоралари томонидан тақдим этилган молиявий ва оммавий ахборот воситалари ва қулайликлар орқали бу ҳаракат гумашталигини ватандан юз ўгирган унсурлар томонидан амалга оширганини баён этиб, эслатдилар:Аҳмоқлар яна хатога йўл қўйдилар ва Эрон халқи уларнинг даъватига эътибор бермади, масьулиятли ёшлар, талабалар сафарбарлиги ва халқнинг сафарбарлиги душманнинг режасини пучга чиқарди.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий миллий истиқлол, шаьн ва миллий манфаатларни асраш иймон ва умид билан эканлигини таькидлаб, шундай дедилар:Мамлакат муаммоларини ҳал қилишга интилаётган ва янги тузумда Эронга муносиб ўрин излаётган ҳар бир киши мамлакатда иймон ва умидни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиши керак.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари душманнинг мақсади мана шу ишонч ва умид эканлигини таькидладилар:Душманларнинг уринишлари иймонни заифлаштириш ва қалблардаги умид алангасини ўчиришга қаратилган.

*Қўшимча янгиликлар юборилади...

Ёрлиқ