Ислом инқилоби муаззам раҳбари мамлакат атом саноати ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрдилар
(last modified Sun, 11 Jun 2023 09:26:00 GMT )
июн 11, 2023 14:26 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби муаззам раҳбари мамлакат атом саноати ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрдилар
    Ислом инқилоби муаззам раҳбари мамлакат атом саноати ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрдилар

Ислом инқилоби муаззам раҳбари мамлакат атом саноати ютуқлари кўргазмасини зиёрат қилдилар.

Ислом инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун (якшанба) Имом Хумайний (р.а.) Ҳусайниясидаги мамлакат атом саноати ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Олий раҳбар девони ахборот базасидан маьлум қилинишича, ушбу кўргазмада ядро билимлари, хусусан, тиббиёт, фармацевтика, саноат, енергетика, сув ва электр стансиялари қурилиши ва Геология, қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларидаги мутахассислар ва тадқиқотчиларнинг энг муҳим ютуқлари ўрин олган. 

Эронлик олимларнинг “ядровий ёқилғи айланишида маҳаллий технология ва билим”га эришган ютуқлари ушбу кўргазманинг бошқа қисмларидан бири бўлиб, тадқиқотчилар ва экспертлар Ислом инқилоби олий раҳнамосига керакли тушунтиришларни бердилар.

Теллур 130 изотопи ядро саноатининг ёш олимларининг ютуқларидан бири бўлиб, у 20 та сентрифугали машинадан иборат квадрат занжирни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш натижасида олинган.

Бу изотоп тиббиёт соҳасида, айниқса, радиофармацевтика учун хомашё ишлаб чиқариш ва турли хил саратон ва даволаб бўлмайдиган касалликлар диагностикасида, фармацевтика, саноат тармоқлари, геология, қишлоқ хўжалиги ва ядро фанларида кенг қўлланилади. Ядровий билимлардан фойдаланган ҳолда мамлакат тадқиқотчилари 50 дан ортиқ диагностика, паллиатив ва даволаш учун радиофармацевтика воситаларини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.

Мамлакатнинг жанубий ва шимолий соҳилларида электр стансиялари қурилиши, кичик ва маҳаллий электр стансиялари қурилиши, Бушеҳрда тузсизлантириш мажмуалари қурилиши энергетика ва сув соҳасидаги ядро билимларининг ушбу кўргазмада изоҳ берилган ютуқларидандир.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги ядро билимлари муҳим рол ўйнайдиган яна бир соҳа бўлиб, унинг ютуқлари кўргазмада намойиш этилди. Бу  соҳада учта секторда "плазма, биологик ва радиация" бўйича ядро билимлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги секторига ёрдам берди.

Саноат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ядро билимларидан фойдаланиш ушбу қимматбаҳо маҳаллий технологиянинг яна бир ютуғидир.