июн 12, 2023 14:09 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний : санкцияларни бекор қилиш бўйича вақтинчалик келишув кун тартибида эмас
    Носир Канъоний : санкцияларни бекор қилиш бўйича вақтинчалик келишув кун тартибида эмас

Эрон ТИВ матбуот котиби санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар асоси имзоланган келишув билан бир хил эканини таъкидлаб, Комплекс ҳаракатлар режаси ўрнини босадиган вақтинчалик келишув ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақидаги баъзи ОАВнинг тахминларини тасдиқлаб бўлмайди деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  ҳафталик матбуот анжуманида,  Эрон ва АҚШ ўртасида санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларни давом эттириш бўйича айрим хабар алмашиши ҳақидаги тахминлар хусусида гапириб, Эрон Ислом республикаси ўзининг ички имкониятлари ва қўшнилари билан кенг алоқаларга таянган ҳолда, санкцияларни нейтраллаш сиёсатини кун тартибига қўйди лекин золимона санкцияларни олиб ташлаш мақсадида дипломатик жараёнлардан воз кечгани йўқ деб маълум қилди.

Канъоний шунингдек воситачи ва дўст давлатлар орқали бошқа томонлар билан хабар алмашиш ва дипломатикк маслаҳатлашувлар турли даражаларда давом этмоқда ва Эрон томони максимал миллий манфаатларини таъминлаш учун ҳеч қачон музокара столини тарк этмади ва доимо бунга эришишга тайёрлигини кўрсатди деб баён этди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Ҳирманддан Эроннинг сув ҳиссаси ва ҳаққи ҳақидаги саволга жавобан, Эроннинг Ҳирманддан  сув улушини хусусида  Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар бўли ўтди ва Афғонистон томони  Ҳирманддан Эроннинг улуши хусусида янги ва ижобий қадамлар ташлаши ва лозим техник ҳаракатларни амалга ошириши тўғрисида келишиб олдик деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабталарниннг сўнгги ҳолатига изоҳ бериб яқин кунларда Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Эронга ташриф буюради ва Саудиянинг Теҳрондаги элчихонаси ва консуллиги тез орада қайта очилиши кутилмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ