Ички ишлар вазири ўринбосари: Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар кенгаймоқда
(last modified Mon, 12 Jun 2023 14:23:54 GMT )
июн 12, 2023 19:23 Asia/Tashkent
  • Ички ишлар вазири ўринбосари: Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар кенгаймоқда
    Ички ишлар вазири ўринбосари: Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар кенгаймоқда

Эрон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирининг Хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот бўйича ўринбосари Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар кенгайиб бораётганига урғу берди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Саййид Мажид Мираҳмадий, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми тафсилотларига тўхталиб, шундай деди:Икки давлат ўртасидаги алоқалар турли соҳаларда кенгайиб бормоқда, биз Тожикистон ҳукумати билан терроризмга қарши кураш, террорчилик фаолияти юзасидан маьлумот алмашиш бўйича фикр алмашдик ва мувофиқлаштирдик.

Мираҳмадий бугун (душанба) Тожикистон ички ишлар вазири ўринбосари Абдулраҳмон Алам Шазода билан учрашув чоғида қўшимча қилди:Эрон ва Тожикистон хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик меморандумларига эга ва биз бу меморандумни бир ярим йил аввал ва 13-ҳукумат ташкил этилганидан бери амалга ошириб, амалиётга татбиқ этдик.

“Ёш мухбирлар клуби” ҳисоботига кўра, Хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот бўйича ўринбосари таькидлади:Эрон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий алмашинувлар сўнгги икки йилга нисбатан 5 баробардан зиёд ошди.

Эрон Тожикистон полиция кучларини тайёрлашга тайёрлигини эълон қилар экан, Мираҳмадий таъкидлади:Амалга оширилган чора-тадбирлар билан биз икки давлат ўртасидаги муносабатларда сезиларли ютуқларга эришганини кўрдик, бу ҳамкорлик бошқа соҳаларда ҳам ўз самарасини берди ва беради.

Тожикистон ички ишлар вазири ўринбосари ҳам шундай деди:Эрон томони билан учрашувларимизда террорчилик ҳаракатлари, гиёҳванд моддалар савдоси ва қурол-яроғ савдоси билан курашишни мувофиқлаштиришимиз керак.

Ёрлиқ