Иброҳим Раисий Каракасдаги Эрон ютуқлари ва фан -технология кўргазмасига ташриф буюрди
Эрон Ислом республикаси президенти Венесуэлла пойтахти-Каракасдаги Эрон ютуқлари илм-фан ва технология кўргазмасида қатнашди ва кўргазмасининг турли қисмларини бориб кўрди.
Эрон ва Венесуэлла алоқларини юз йилдан ортиқ тарихга эгадир. Аммо 1960-йилларда у нефт соҳасида ҳамкорлик билан ривожданди ва 1979-йилда Эрон Ислом Инқилоби ғалабасидан кейин Венесуэлла янги Эрон ҳукуматини биринчиларидан бўлиб тан олди.
Эндиликда ҳар икик давлат АҚШнинг бир томонлама санкциялари остида ва улар кўп томонламаликни ҳимоя қилиш, АҚШнинг ноқонуний ва бир ёқлама ҳаракатларига қарши туриш зарурати, Эрон Ислом республикасининг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи ва Фаластин халқи ҳуқуқларини тан олиш каби масалаларда умумий нуқтаи наарга эгалар.
Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий дўст давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Лотин Америкасидаги Венесуэлла, Никарагуа ва Кубага сиёсий ва иқтисодий делегациясига раҳбарлик қилди.
Оятуллоҳ Иброҳим Раисий 5 кунлик сафарининг биринчи манзили Каракас бўлди.
Эрон Ислом респубилкаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Венесуэлдаги расмий ташрифининг иккинчи куни бугун эрталаб эронлик билимга асосланган компанияларнинг кенгроқ иштирок этишини осонлаштириш ва Венесуэлла бозори имкониятларидан кўпроқ фойда олиш учун Каракасдаги билимга асосланган фаоллар ва Эрон хусусий компаниялари ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрди.
Кўргазмада дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ишлаб чиқарувчи хусусий компаинялар Венесуэлла бозорида таклиф этаётган энг сўнгги ютуқлари ва маҳсулотларини намойиш этди.
Бундан ташқари Венесуэлланинг ишлаб чиқарувчилар мавжудлиги ва Эрон маҳсулотларини етказиб бериш имкониятларини текшириш мақсадида президент Каракасдаги Эроннинг "Мегасиси" дўконларига таширф буюрди.
Бу сафарда Эрон президенти Венсуэлла бозори ва Эрон маҳсулотларининг бу давлатга экспорт қилиниши муҳимлигига эътибор қаратиб мавжуд тўсиқларни бартарф этиш бўйича буйруқ берди.
Эрон Ислом Республикаси ва Венесуэлла ТИВ раҳбари ҳам учрашиб икки томонлама масалаларни муҳокама қилди.
Учрашувда Эрон ва Венесуэлла ТИВ раҳбарлари Амир Абдуллоҳиён ва Иван Жилл Пинто икки давлатни қизиқтирган масалаларни муҳокма қилдилар.