Ислом инқилоби муаззам раҳбари:Сионистик режим ҳозир пассив ҳолатдадир
Ислом Инқилоби Олий Раҳбари Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби ва унга ҳамроҳ бўлган делегация билан учрашувда алоҳида таькидладилар:Сионистик режим ҳозир пассив ҳолатдадир
Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий, бугун (чоршанба) Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати бош котиби Зиёд ан-Нахола ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация билан учрашувда Ғазодаги яқинда бўлиб ўтган жангда Исломий Жиҳод ғалабасини табриклар экан, сионистик режимнинг бугунги шароитини етмиш йил аввалгидан жуда фарқли деб ҳисобладилар ва таъкидладилар:Бугун сионист душман пассивлик ва реаксия ҳолатидадир ва бу ҳолат Фаластин Исломий Жиҳод ва қаршилик гуруҳлари йўлни тўғри белгилаб, бу йўлда олға интилаётганини кўрсатади.
Олий Раҳбар девони ахборот базасига кўра, Ислом инқилоби муаззам раҳбари таваккал қилмагунча мақсадларга эришиш ва буюк ишларга эришиб бўлмаслигини таькидлаб, айтдилар:Бугун Аллоҳнинг марҳамати билан Фаластин қаршилик гуруҳлари ва Исломий жиҳоднинг кучи ва ишончи кундан кунга ортиб бормоқда ва сионистик режимнинг яқинда 5 кунлик урушдаги мағлубияти буни тасдиқлайди.
Оятуллоҳ Хоманаий таькидладилар:Фаластин Исломий Жиҳоди яқинда бўлиб ўтган Ғазо жангида яхши синовдан ўтди ва ҳозирда сионистик режим учун шартлар етмиш йил аввалгига нисбатан ўзгарди ва сионист етакчилар бу режимни саксон йил давомида кўрмасликдан хавотирланишга ҳақли.
Исломий жиҳод ва бошқа Фаластин қаршилик гуруҳлари сионистик режимга қарши курашнинг асосий калитини топганига урғу бериб, у киши қўшимча қилдилар:Ғарбий Соҳилдаги қаршилик гуруҳлари кучайиб бораётгани сионист душманни тиз чўктиришнинг калитидир ва бу йўл давом этиши керак.
Ислом инқилоби олий раҳбари Фаластин қаршилик гуруҳларининг сиёсий ва майдондаги бирдамлик йўлидаги ҳаракатларини юксак баҳолаб, буни жуда муҳим деб баҳоладилар ва Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқи ва қаршилик гуруҳларига кўмаги давом этишини таикидладилар.
Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби бу йиғилишда Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқи ва курашларини доимий қўллаб-қувватлашини қадрлар экан, ишғол остидаги Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар, айниқса Ғазодаги 5 кунлик урушдаги сионистларнинг мағлубияти ва Ғарбий Соҳилдаги шароит ва бу минтақадаги қаршилик гуруҳларининг устунлигини баён этиб, деди:Исломий Жиҳод Ғазодаги урушдан ғурур билан чиқди ва биз яқин орада якуний ғалабани ва Қудс Шарифнинг озод этилишини кўришга умид қиламиз.