Эрон ва Ўзекистон нефт-газ соҳасидаги ҳамкорликларнинг йўл харитасини тузди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унга ҳамроҳлик қилган делегациянинг Теҳронга сафари билан бир вақтда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорликларнинг йўл харитаси тузилди.
Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Теҳронга сафари билан бир вақтда икки мамлакат масуъллари Эрон нефт вазири ва Ўзбекистон энергетика вазирининг 2022-йил 14-сентябрда имзолаган англашув меморандуми қоидаларини амалга ошириш масаласини муҳокама қилди.
Икки томоналма музокараларда Эрон ва Ўзбекистон ўртаисдаги нефт-газ соҳасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари, қўшма илмий ҳамкорилк ва ихтсослаштирилган амалий ўқув курсларини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди ва икки томоннинг ҳамкорлик йўл харитасига асосан Эрон ва Ўзбекистон нефт ва энергетика вазирликлари томонидан келишилган масалалар юзасидан келишув ва " нефт, газ ва нефт-кимиё" қўшма ишчи қўмитаси тузилди.
Эслатиб ўтамиз кеча Теҳронда Эрон ва Ўзбекисон Республикаси президентлари Сайид Иброҳим Раисий ва Шавкат Мирзиёев иштирокида икки мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари томонидан имтиёзли савдо, транспорт ва транзит, фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик, стандартлари ва суғурта соҳаларидаги ҳамкорлик, қўшма эркин зоналар яратиш имкониятларини ўрганиш, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг ижро режаси каби ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди.