Эрон Ғарбий Соҳилда сионист босқинчи кучларнинг ваҳший ва жиноий ҳужумига муносабат билдирди
(last modified Mon, 19 Jun 2023 15:23:41 GMT )
июн 19, 2023 20:23 Asia/Tashkent
  • Эрон Ғарбий Соҳилда сионист босқинчи кучларнинг ваҳший ва жиноий ҳужумига муносабат билдирди
    Эрон Ғарбий Соҳилда сионист босқинчи кучларнинг ваҳший ва жиноий ҳужумига муносабат билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионистик режимнинг Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига ваҳшиёна ва жиноий ҳужумини кескин қоралади.

Душанба куни сионист ишғол режимининг Женин шаҳрига ҳужуми оқибатида камида тўрт киши шаҳид бўлди, ўнлаб мазлум ва ҳимоясиз Фаластин халқи тан жароҳати олди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби бош бошқармаси маьлумотига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Чафий Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида сионистларнинг жиноий ҳаракатлари кучайган сўнгги ойларда Фаластин фуқаролари, жумладан, болалар, аёллар ва қарияларнинг қирғин қилиниши, шунингдек, мулк ва уйларнинг вайрон қилинишини Сиористик режимнинг уюшган жиноятчилиги ва расмий терроризмининг яққол мисоли деб ҳисоблади ва бу ғайриинсоний хатти-ҳаракатларга қарши профилактика чораларини халқаро ҳамжамият, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг долзарб вазифалари қаторига киритди.

Каньоний Чафий Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва дунё давлатларининг сионистик режимнинг Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктларини ривожлантириш борасидаги ҳаракатсизлигини ташвишли деб баҳолади ва Ғарб ҳукуматларининг бу мавзудаги сукутини ва пассивлигини қаттиқ танқид қилиб, халқаро ташкилотлар ва Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаётган давлатларни мазлум Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий, инсоний ва маьнавий масьулиятини бажаришга чақирди ва сионистик режимни ушбу жиноятлар ва халқаро қонунлар ва қоидаларни бузувчи ҳаракатлар учун жавобгарликка тортишга чорлади.