Иброҳим Раисий: қаршилик жабҳаси кучлар мувозанатини ўзгартирмоқда
Эрон президенти қаршилик ўқининг ғалабаларига тўхталиб бугун қаршилик фронти нафақат босиб олинган ҳудудларда балки минтақа ва ҳатто халқаро майдонда кучлар мувозанатини ва шарт шароитларини ўз фойдасига ва зўравон қудратларнинг зарарига ўзгартирмқда дея таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Теҳрондаги Ҳамас сиёсий офисининг бир гуруҳ юқори мартабали аъзолари ва раиси Исмоил Ҳания билан учрашганида Фаластин қаршилик жабҳасининг сўнгги ғалабалари билан табриклаб, бу ғалабалар бугун ташаббус шу фронт қўлида эканлигини кўрстагании таъкижлар экан, белгилар ва аломатлар бугун қаршилик фронти ҳар қачонгидан ҳам кучли ва бу жабҳанинг душманлари ҳар қачонгидан ҳам заифроқ ҳолатда эканлигидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек қаршилик жабҳасининг ғалабалари ҳам сионистлар ўзларининг гўёки тўхтатувчи кучларини кўрсатишга уринган қиёфаси ҳақиқий эмаслигини очиб берди ва исболади деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида ислом оламининг энг муҳим масаласини Қуддуснинг озод қилиниши эканлиги ва сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш қарорига ҳар қандай уруниш Фаластин даъвосига хиёнат ва қаршилик ҳаракатларини орқасидан зарба беришдир деб аниқлик киритди.
Учрашувда Ҳамас ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ҳам Эрон Ислом респбликасига Қудси шарифни озод қилиш йўлида ва Фаластин халқинга кўрсатаётган доимий ёрдамиучун миннатдорчилик билдириб Фаластинидаги қаршилик фронтларнинг катта ва муҳим ютуқларидан бири барча жиҳодчи гуруҳлар ўртасида жуда юқори даражадаги интеграция ҳамжиҳатлик ва мувофиқлаштиришга эришишдир деб эълон қилди.