Ғарбий Осиёнинг футбол умидлари мусобақаси: Эрон термаси иккинчи ўринни эгаллади
Эроннинг ёшлари яъни умидлар футболи жамоаси, Ғарбий Осиё мусобақасининг финал баҳсида Ироққа қарши ўйинда мағлуб бўлиб иккинчи ўринни эгаллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча кеча тунда "Ал-Мадина" стадионида Ғарбий Осиё турнири финалида Эрон ва Ироқнинг ёшлар футбол умидлари билан беллашди. Пенальтилар серриясида эса Ироқ терма жамоаси 5:4 умумий ҳисобда 6:5 ҳисобида ғалаба қозона олди ва Ғарбий Осиё мусобақаси чемпионига айланди.
Мусобақанинг асосий ва қўшимча таймларида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Эрон ёшлар термаси сафида Ёсин Салмоний, Саъид Иронхоҳ, Муҳаммад Қурбоний ва Меҳди Ҳошимнажод пеналтиларни голга айлантиришди.
Бироқ Сомон Фалоҳ зарбаси давоза устунига тегиб барча 5 пеналтини голга айлатирган ироқликлар ўз уйларида чемпионликни нишонлашга муваффақ бўлишди.