июн 21, 2023 18:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ўринбосари билан учрашди
    Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ўринбосари билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича раҳбари ўринбосари билан турли масалалар, жумладан, санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар бўйича конструктив мулоқотни эьлон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Али Боқрий Каний твиттерда шундай ёзган:Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича раҳбари ўринбосари ва ушбу иттифоқнинг санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар координатори Енрике Мора билан учрашув жиддий ва конструктив учрашув бўлди.

Баъзи ғарб манбалари кечаги норасмий равишда Боқирий ва Мора сешанба куни кечқурун ва чоршанба куни Қатар пойтахти Доҳада учрашиб, бир-бирлари билан гаплашмоқчи эканликларини хабар қилишди.

13-июн куни Ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Абу-Дабида Франсия, Германия ва Англия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилишини эьлон қилди.

Боқрий Каний аввалроқ Ослода (Норвегия) уч Европа давлати, Франсия, Германия ва Англиянинг сиёсий раҳбарлари билан учрашиб, суҳбатлашган эди.

Айни кунларда Эрон ва Ғарб ўртасидаги музокаралар ҳақида кўплаб янгиликлар эшитилмоқда, Лондон нашри Финанcиал Тимес газетаси хабарида шундай ёзади: “АҚШнинг Эрон ишлари бўйича махсус вакили Роберт Мали яқинда Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саид Ирвоний билан бир неча учрашув ўтказди.

Ушбу газетанинг ёзишича, бу учрашувлар 2018-йилда Доналд Трамп президентлиги даврида АҚШ ядровий битимдан чиққанидан кейин Эрон ва Америка расмийлари ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри мулоқотдир.

Финанcиал Тимес хабарига кўра, Жо Байден маъмуриятига яқин шахс Теҳрон-Вашингтон музокараларида биринчи навбатда Эрон билан маҳбусларни алмашиш имкониятларига эътибор қаратганини айтган

Ёрлиқ