октябр 11, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ТИВ раҳбарларининг қўшма баёнотига аксиламал кўрсатди
    Эрон ҳукумати Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ТИВ раҳбарларининг қўшма баёнотига аксиламал кўрсатди

Эрон ТИВ матбуот котиби Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ТИВнинг қўшма йиғилиши баёнотида айтилган иддаоларни рад этиб, Эроннинг ҳарбий ва мудофаа қудратини яхшилаш ва миллий хавфсизликни сақлаш ҳамда минтақа барқарорлигини мустаҳкамлашга мос келади деб изоҳлади.

 Кеча 10-октябрь Уммон пойтахти Масқат шаҳрида Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ТИВ раҳбарларининг 27-қўшма йиғилиши баёнот эълон қилиш билан якунланди.

Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирлари якуний баёнотида Эроннинг тинч ядровий дастури ҳақидаги асоссиз даъволарни такрорлаб Эрондан МАГАТЭ билан тўлиқ ҳамкорлик қилишини талаб қилдилар.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний бугунги сўзларида Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ТИВ раҳбарларининг 27-қўшма йиғилиши якуний баёнотига  жавобан Эрон Ислом  Республикасининнг Форс Кўрфази мамлакатлари билан муносабатларни  кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича минтақавий  стартегияси ва принсипиал сиёсатга эътибор қаратган ҳолда ушбу йиғилишнинг якуний баёнотига баъзи асоссиз таркибни киритишни рад этди ва қоралади.

Эрон ТИВ матбуот котиби  дипломатияч ва мулоқотни давом эттириш муштарак манфаатлар асосида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бу минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини кучайтириш учун энг яхши йўл эканини таъкидлаб, барқарор минтақавий хавфсизликка эришиш эса минтақадан ташқари кучларнинг номақбул аралашувидан қатъий назар, минтақа давлатларнинг икки томонлама ва кўп томнлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга боғлиқ деб изоҳлади.

Носир Канъоний  тинч ядровий фаолият ва Эрон Ислом Республикасининг мудофаа қобилиятига оид  масалаларга ойдинлик киритиб Эрон Ислом республикаси ҳар доим ҳуқуқ ва бурчлари доирасида халқаро қонунлар ва мажбуриятларга риоя қилган ва Халқаро атом энергияси бўйича агентлик билан кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битим асосида конструктив ҳамкорликни давом эттирмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ