Эрон ташқи ишлар вазири Қувайт бош вазири билан учрашди
(last modified Wed, 21 Jun 2023 15:29:09 GMT )
июн 21, 2023 20:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Қувайт бош вазири билан учрашди
    Эрон ташқи ишлар вазири Қувайт бош вазири билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Қувайт бош вазири билан учрашиб, энг муҳим икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Форс кўрфази мамлакатларига сафарининг учинчи йўналишида сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида Қувайтга ташриф буюрган Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён ушбу мамлакат Бош вазири Шайх Аҳмад Наваф Ал-Аҳмад ас-Сабаҳ билан учрашиб, суҳбатлашди.

Бу Эрон Ислом Республикаси дипломатия раҳбарининг Қувайтга илк ташрифидир. Аввалроқ Амир Абдуллоҳиён ушбу давлатлар расмийлари билан Қатар ва Уммонга ташриф буюрган ва икки томонлама муносабатларнинг турли йўналишларини муҳокама қилган, минтақадаги вазият ва халқаро ўзгаришларни муҳокама қилган эди.

Эрон дипломатик хизмати раҳбари сешанба куни (20-июн) эрталаб Доҳага етиб келгач, Тwиттерда шундай ёзди:Қўшнилар билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришни давом эттириш ҳукуматнинг мутаносиб ташқи сиёсат доктринасининг асосий йўналишларидан биридир; Эроннинг қўшнилари муҳим иқтисодий, тижорат ва сиёсий имкониятлардан фойдаланади.