июн 21, 2023 21:49 Asia/Tashkent
  • Фаластин исломий қаршилик ҳаракати Хамас сиёсий бюроси раҳбари Ислом инқилоби етакчиси билан учрашди
    Фаластин исломий қаршилик ҳаракати Хамас сиёсий бюроси раҳбари Ислом инқилоби етакчиси билан учрашди

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Ҳамас сиёсий идораси раҳбари жаноб Исмоил Ҳания ва делегация билан учрашиб, Фаластин масаласининг олға силжиши, ёш ва мўмин фаластинликлар масьулият ҳисси қилиши ва уларнинг кураш саҳнасига индивидуал ва жамоавий кириб келишини жуда муҳим бир масалани сифатида ҳисобладилар.

Ислом инқилоби Раҳбари таъкидладилар:Охирги кунларда “Женин”да рўй берган воқеалар ва фаластинлик ёшлар томонидан сионист ҳарбийларнинг қамал қилиниши ана шу янги манзаранинг ёрқин намунаси ва тўлиқ ғалаба билан порлоқ келажак хабарчиларидир.

Ислом инқилоби Раҳбари Фаластин масаласи ислом олами ва Ислом уммати масалаларининг ўзаги эканлигини таькидладилар ва дедилар:Фаластин масаласида қанчалик олға силжиш бўлса, Ислом уммати масалалари ҳам олға боради.

Оятуллоҳ Хоманаий Фаластин шароитида 2 ёки 3 йил олдингига нисбатан сезиларли фарқ борлигига ишора қилиб, қўшимча қилдилар:Сўнгги йилларда Фаластин масаласининг тўхтатилишига асосий сабаб ёшларнинг майдонда йўқлиги бўлса, ҳозир ёшлар ўз-ўзидан майдонга кириб келмоқда, бундан ҳам муҳими улар Исломга суянмоқда.

Қаршилик гуруҳлари ўртасидаги бирлик ва ҳамжиҳатлик масаласига яна бир бор урғу бериб, у киши шундай дедилар:Яқинда бўлиб ўтган Ғазо жангида душманнинг уриниши қаршилик гуруҳлари ўртасида ихтилоф ва бўлинишлар келтириб чиқариш ва бу муҳитни қўзғатиш бўлганини, Аллоҳнинг марҳамати билан муваффақиятга эриша олмаганини кўрдик. Шундай экан, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик масаласига кўпроқ эьтибор қаратиб, бу тўғри йўлни куч билан давом эттиришимиз керак.

Ислом инқилоби раҳбари Ғазони қаршилик маркази деб атадилар ва қўшимча қилдилар:Аммо душманни тиз чўктирадиган нуқта шу пайтгача яхши тараққиётга эришилган Ғарбий Соҳил минтақасидир.

Оятуллоҳ Хоманаий айтдилар: Бир кун Жениндаги фаластинлик ёшлар сионист кучларга вазиятни шу қадар танг қилиб, жангари ёшлар қамалидан қутулиш учун улар қирувчи самолётлардан фойдаланишга мажбур бўлишларини ким тасаввур қилган эди. Аммо бу бир неча кун олдин Женин шаҳрида содир бўлди.

Барча босимларга қарамай, у киши халқаро ташвиқотни Фаластин халқи манфаати деб ҳисобладилар ва таъкидладилар:Бу йил Қудс кунида исломий давлатлардан ташқари ҳатто Европа давлатларида ҳам юришлар уюштирилди ва Европа халқи сионистик режимга қаршилигини билдирди, бу жуда муҳим масала ва кучайтирилиши керак.

Ислом Инқилоби Раҳбари, Ислом Республикасининг Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашига урғу бериб, дедилар:Имом Ҳумайний (р.а.) Фаластинни исломий ҳаракатнинг бошиданоқ эьтиқод ва иймон асосида қўллаб-қувватлаганлар, Ислом Республикасининг қўллаб-қувватлаш асоси эса тактик ҳаракатлар ёки дипломатияга эмас, балки ислом фиқҳи ва шариатига асосланади. 

Оятуллоҳ Хоманаий қўшимча қилдилар:Фаластин замини барча мусулмонларники, шунинг учун уни озод қилиш учун барча мусулмонлар майдонга киришлари фарз ва бу шариат бурчидир.

Бу йиғилишда Ҳамас сиёсий идораси раҳбари жаноб Исмоил Ҳания, Фаластин масаласини доимий қўллаб-қувватлагани учун Ислом Республикасига миннатдорчилик билдирар экан, ишғол қилинган ҳудудлар, айниқса Ғарбий Соҳилдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида ҳисобот тақдим этди ва деди:Ғазо қаршиликнинг юраги, лекин сионист душман қабул қилаётган хавфли қарорларга қарамай, бугун асосий ва ҳал қилувчи жанг Ғарбий Соҳилда давом этмоқда. Аммо Ғарбий Соҳилдаги мужоҳид ёшларнинг устунлиги туфайли бу режимнинг олдида ёмон ва ёмонроқ вариантлардан бошқа иложи йўқ.

У босиб олинган Фаластиндаги энг муҳим ривожланишни ёш авлод томонидан кураш ва жиҳоднинг қабул қилиниши ҳамда Ғарбий Соҳилда ўз-ўзидан қуролли қаршилик бўлинмаларининг шаклланиши деб атади ва қўшимча қилди:Ҳозирги шароит ва қаршилик фронтининг тараққиёти Фаластиннинг босиб олиниши тарихида мисли кўрилмагандир.

Жаноб Исмоил Ҳания Ислом инқилоби Раҳбарига мурожаат қилиб, шундай деди:Жаноби Олийлари ҳузурларида қаршилик гуруҳлари Фаластин ҳудудидан заррача ҳам чекинмаслигини, кураш ва жиҳод ёндашуви Қуддус озод қилинмагунча давом этишини таькидлаймиз ва Аллоҳнинг марҳамати ва Фаластиннинг ёш ва содиқ авлоди ёрдами билан Ал-Ақсо масжиди яқин келажакда босқинчилар қўлидан халос бўлади ва барчамиз у ерда сизлар билан бирга намоз ўқиймиз.

Ёрлиқ