июн 24, 2023 12:29 Asia/Tashkent
  • "Сарбози Сосоний"-"Сосоний аскари" ҳайкали Эроннинг Лодондаги элчихонасига топширилди

Эрон Ислом Республикасининг Лондондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили 7 йил илгари Эрондан Англияга ноқонуний олиб келинган " Сарбози Сосоний"-"Сосоний аскари" ҳайкалининг мамлакатга юбоирш учун Эроннинг Лондондаги элчихонасига топширилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Лондон шаҳридаги элчихонасининг вақтинчалик ишлар вакили Сайид Меҳди Ҳусейний Матин Твиттер саҳифасида Британияга ноқонуний олиб кирилган" Сосоний аскари" ҳайкали Эронга тегишли эканлигини исботлангани ортидан Англия музейида 3 ойлик кўргазмага қўйилди деб изоҳлади.

Сайид Меҳди Ҳусейний Матин шунингдек бу қимматбаҳо қадимий асар кеча Эрон Ислом республикасининг Лондондаги элчихонасига топширилди ва тез орада Эронга юборилади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз 2016-йил 16-январь куни Лондон шаҳрининг Стансед аэропортида сосонийлар даврига тегишли" Сарбози Сосоний" ё ўзи "Сосоний аскари" номи билан танилган тош ҳайкали топилди ва қўлга олинди.

Бундан олдин   Лондон шаҳридаги элчихонасининг вақтинчалик ишлар вакили Сайид Меҳди Ҳусейний Матин эронлик журналистлар билан суҳбатида Эрон элчихонасининг ушбу қадимий асарнинг эгалигини исботлаш ҳаракатларига тўхталиб, бу асарнинг эгалигини исботловчи зарур ҳужжатлар судга, Британия Миллий музейи ва бу мамлакат жиноят агентлигига тақдим этилди ва Эрон учун унинг эгалиги исботланди деб эълон қилганди.

Ёрлиқ