Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
-
Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
Эрон Ислом республикаси ва Озарбожйон Республикаси ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фирк алмашдилар.
Эрон пресс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов телефон орқали мулоқотида икки томонлама ва минтақавий алоқалар, айниқса иқтисодий ва транспорт режалари бўйича икки давлатнинг тегишли институтлари ва органлари ўртасида музокаралар ва ўзаро алоқалар муҳимлигини таъкидладилар.
Амир Абдуллоҳиён ва Жейҳун Байрамов шунингдек икки томонлама кун тартибида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан музокараларни давом эттиришга урғу бердилар.
Бошқа хабарга кўра Эрон Ислом республикасининг Боку шаҳридаги эчихонаси ҳам Озарбойжон республикаси фуқролари учун Эрон чегаралари очилганини хабар қилди.
Эроннинг Бокудаги элчихонаси Озарбойжон республикаси фуқароларини Боку ҳукуматининг яқинда Эронга сафар қилиш тўғрисидаги огоҳлантириши ва эронлик фуқаролар учун бу мамлакат аэрортларида визалари бекор қилингани хусусидаги хабарларга оид саволлар ортидан тарқатган баёнотида, Эрон Ислом республикасининг барча қурулик ва ҳаво чегаралари Озарбойжон республикасидаги опа-сингиллар ва биродарлармиз учун Нахичавон ва Озарбойжон республикасининг Эрон билан мавжуд ўтиш жойларидан очиқдир деб эълон қилди.