Имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳодати муносабатида тасаллият билдирамиз!
Эрон ислом жумҳурияти шаҳарлари дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 чи имоми ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳид бўлган йиллиги муносабатида азага чўмган.
Эрон ислом жумҳурияти шаҳарлари дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 чи имоми ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳид бўлган йиллиги муносабатида азага чўмган.
Ҳижрий қамарий 1444 чи йил зийҳижжа ойининг 7 чи куни, милодий ҳисоб билан 26 июль куни-дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 -чи имоми Ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ нинг шаҳодати кунига тўғри келади.
Барча жабҳаларда одамларга намуна бўлган Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Аҳли-Байтларидан бири бўлган бу дин пешвосига чексиз ақл – заковат ва билимлари учун замондошлари ул ҳазратга «Боқирул улум» – «Илм сирларини очгувчи» лақабини беришган. Зеро, ул ҳазрат илмнинг энг чигал қирраларини фош этар ва унинг сирларини кашф айлар эдилар.
Имом Боқир (алайҳис салом) 114 – ҳижрий-қамарий йили, 57 ёшларида шаҳодатга етдилар.
Эрон телерадиокомпанияси ҳам бу қайғули санани барча мусулмонларга ва ҳақиқат йўли тарафдорларига ҳамдардлик изҳор этади.