Эроннинг Евроосиёга экспорти 70% ўсди
Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилотининг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия бўлими бош директори маьлум қилди:Евроосиё Иқтисодий иттифоқи билан имтиёзли савдо битими тузилиши билан Эроннинг ушбу мамлакатларга экспорти жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ошган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Савдони ривожлантириш ташкилотининг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия бўлими бош директори Раҳматуллоҳ Хармоли нонефт маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг 180 миллионлик бозори ва уларнинг Эрон билан сиёсий ва иқтисодий яқинлигига ишора қилиб, Теҳронда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар махсус кўргазмасининг иккинчи босқичини ўтказишдан эълон қилди.
Раҳматуллоҳ Хармоли бу борада шундай деди: Ушбу кўргазма Теҳронда 4-7 декабр кунлари Евроосиё Иттифоқига аъзо давлатларнинг расмийлари ва компаниялари иштирокида бўлиб ўтади.
Шунингдек, Эрон Савдони ривожлантириш ташкилотининг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия бўлими бош директори маьлум қилди:Кўргазманинг ушбу босқичида Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари ва Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзолиги, шунингдек, Эроннинг ушбу давлатлар билан савдо айирбошлаш ҳажмини ошириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ушбу минтақалар давлатлари расмийлари ва компаниялари ҳам кўргазмада иштирок этиш ва бизнес конференцияларни ўтказиш учун таклиф этилади