Иброҳим Раисий: Эрон ва Қатар ўзаро ҳамкорликларни кенгайтриш учун яхши имконятга эгалар
(last modified Tue, 27 Jun 2023 13:55:11 GMT )
июн 27, 2023 18:55 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон ва Қатар ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун яхши имкониятга эгалар
    Иброҳим Раисий: Эрон ва Қатар ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун яхши имкониятга эгалар

Эрон президенти Қатар амрининг телефон қўнғиоғига жавобан Эрон ва Қатар бир-бири билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсдаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун янги потенсиал ва имкоинятга эга бўлганини таъкидлади.

Эрон президентининг матбуот хизматининг хабар қилишича,бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Қатар амирини  Тамим Бин Ҳамад Ол Сонийнинг телефон  қўнғироғига жавобан, у ва қатарликларни Қурбон ҳайити муносабати билан табриклаб, Эрон Ислом Республикаси Қаар билан алоқалар даражасини ошириш ва ҳамкорликларини кенгайтиришга доимо урғу бериб келади деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий Қатар амири  ва Бош вазирига Эрон Ислом республикаси билан қўшма режа ва келишувларини илгари суришдаги саъй-ҳаракатларини учун  миннатдорчилик билдириб, Эрон ҳукумати икки томонлама ривожлантириш,  минтақавий ва халқаро миқёсидаги ўзаро ҳамкорликларни янада оширишига замин яратишига ишонади деб қўшимча қилди.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний ҳам Эрон президенти ва Эрон халқини Қурбон ҳайити кириьб келиши муносабати билан табриклаб, ўз мамлакатнинг Эрондаги иқтисодий ҳамкорлик ва сармояни оширишга тайёрлигини билдириб, муносбатларини ривожлантириш борасида олиб борилган яхши музокаралар ва маслаҳатлашувларни ҳисобга олиб яқин келажакда иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия ўтказишга тайёрмиз деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом респубикаси ва Қатар  ўртасидаги алоқалар Ғарбий Осиё минтақасидаги барқарор ва дўстона муносабатлардан бири бўлиб, у ерда кўтаририлишлар ва пасайишлар камроқ бўлган. Эрон ва Қатар ўртасидаги алоқаларнинг тинч ва дўстона жиҳати бир-бирини ижобий тушуниши ва ташқи сиёсатга ҳатти-ҳаракатларини билан боғлиқ.