Швециянинг Теҳрондаги элчихонаси муваққат ишчиси Эрон ТИВга чақирилди
(last modified Fri, 30 Jun 2023 09:40:25 GMT )
июн 30, 2023 14:40 Asia/Tashkent
  • Швециянинг Теҳрондаги элчихонаси муваққат ишчиси Эрон ТИВга чақирилди
    Швециянинг Теҳрондаги элчихонаси муваққат ишчиси Эрон ТИВга чақирилди

Швецияда Қуръони каримга нисбатан ҳаракатлар сабаб, бу мамлакатнинг Теҳрондаги эчлихонаси муваққат ишлар вакили Эрон ТИВ га чақирилиб, унга норозилик нотаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция полицияси куни кеча Стокголмдаги  масжид яқинида Қуръони каримни ёқиб юборишга рухсат берди ва бу шармандали ҳаракат кенг тарқалган норозилик ва қоралашларга сабаб бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Эрон Ислом республикаси ТИВнинг ғарбий Европа идораси бош директори Швецияда сўнгги пайтларда энг муҳим исломий муқаддас китобини ҳақорат қилиш бўйича амалга оширилган ҳаракатни қоралаб бу давлат ҳукуматининг сукути ва пассив ҳатти-ҳаракатини инсон ҳуқуқларининг асосий ва ўз-ўзидан аён бўлган тамойиллари ва диний ва самовий қудриятларга нисбатан ҳурматсизликларнинг асли омили деб баҳолади.

Швециянинг Теҳрондаги элчихонаси муваққат вакили чақирилганида айни кунларда мусуломнлар ҳаж маносикларини бажариб, диний ва исломий маросимларни ўказаётган бир пайтда уларнинг муқаддаслигини ҳақорат қилиш фақат эркинлик тамойилини суиистеъмол қилиш орқали нафрат тарқатиш, зўравонлик чиқаришдир деб таъкидланди.

Эрон ТИВ Ғарбий Европа идораси бош директори ҳам Швецияда ҳам шунга ўхшаш нотўғри ҳаракатлар илгари ҳам қилинганини эслатиб, Эрон Ислом Республикасининг норозилик даражасини Стокгольм ҳукуматидап ҳам аксини топганини таъкидлаб, агар Швеция ўз вақтида бундай ҳақораларни тўхтатганида исломий муқаддас жойларни таҳқирлаш бошқа такрорланмасди деб эълон қилди.

Швециянинг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Швеция ҳукуматининг исломбофобиянинг ҳар қандай кўринишага қарши эканлигини иддао қилиб, Эрон ислом республикасининг  норозилик нотасини имкон қадар, Стокголм ҳукуматига етказишига ваъда берди.

Сўнгги йилларда Европанинг айрим давлатлари айниқса Швецияда мусулмонлар муқаддас йўллари ва китоб ва мавзуларнинг ҳақорат қилишининг саҳнасига айланган.

Швеция полицияси ёрдамида экстермистик ва фанат ўнгчилар Қуръони карим нухсасига ўт қўйди ва мусулмонлари ғазабини келтириб чиқарди.